Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

Шавкат Раҳматуллаев 
Шавкат Раҳматуллаев ўзбек тилшунослигида катта салмоққа эга бўлган, кенг 
қамровли сермаҳсул олим, филология фанлари доктори (1966), профессор 
(1967). 
Шавкат Раҳматуллаев 1926 йилда Тошкентда туғилди. 1943 - 1947 йилларда 
ҳозирги ўзМУ (собиқ ТошДУ)нинг филология факультетида ўқиди. 1952 йилда 
профессор 
М.Насилов 
раҳбарлигида 
«Образли 
феъл 
фразеологик 
бирликларнинг асосий грамматик хусусиятлари» мавзусида номзодлик, 1966 
йилда «ўзбек фразеологиясининг баъзи масалалари» мавзусида докторлик 
диссертациясини ёқлади.
Ш.Раҳматуллаев ўзбек фразеологиясининг сардоридир. У айни соҳага оид 
қатор асарлари билан ушбу йўналишнинг илмий – назарий ва амалий 
пойдеворини қуриб берди, уни юксалтирди, шакллантирди
Кенг қамровли олим ўзбек илмий тилшунослигининг қатор йўналишлари: 
лексикология, фразеология, семасиология, морфология, лексикография, 
этимология ва бошқалар бўйича жиддий тадқиқотлар яратди. Улар: 1. 
«Фразеологик бирлик-ларнинг асосий маъно турлари» (1956). 2. «Фразеология. 
Ґозирги замон ўзбек тили» (1957) 3. «Модал сўзлар. Ґозирги замон ўзбек тили» 
(1957) 4. «Јўшма сўзларнинг имло қоидалари ва луғати» (ҳамкор, 1961) 5. 
«ўзбек тили» (ҳамкор, 1-қисм, 1963.). 6. «ўзбек тилининг қисқача фразеологик 
луғати» (1964). 7. «Лексикология ҳамда фразеология. Ґозирги ўзбек адабий 
тили» (1965). 8. «ўзбек фразеологиясининг баъзи масалалари» (1966). 9. 
«Нутқимиз кўрки» (1970). 10. «ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати» 
(1978). 11. «ўзбек тили антонимларининг изоҳли луғати» (ҳамкор, 1980). 12. 
«ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати» (1984). 13.«ўзбек тилининг имло 
луғати» (ҳамкор, 1995). 14. «ҳозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 1998).15. 
«ўзбек тилининг этимологик луғати» (2000, 2003) ва бошқалар. 
Олим фразеология бўйича нафақат ўзбек тилшунослигида, балки туркий 
тилшуносликда ҳам етакчи мутахассислардан ҳисобланади. Шунингдек, у ўзбек 
тилшунослигида йирик лексикограф сифатида ҳам тан олинган бўлиб, айниқса, 
энг мураккаб ва машаққатли бўлган изоҳли луғатлар яратишда пешқадам 
ҳисобланади. 
Маълумки, ўзбек тилшунослигида тилга система нуқтаи назаридан 
ёндашиш, систем – структур жиҳатдан лисоний ҳодисаларни таҳлил қилиш, 


87 
даставвал, лексикология соҳасидан бошланган. «Натижада ўзбек тили 
лексикологияси тавсифий босқичдан янги босқичга – назарий босқичга, 
лексикани маълум лексик – семантик гуруҳлардан (ЛСГ) ташкил топган 
бутунлик, лексик бирликларни муайян маъно элементларининг муносабатидан 
ташкил топган тизим сифатида ўрганиш босқичига кўтарила борди. Бу билан 
ўзбек тавсифий лексикологиясидан систем (назарий) лексикологияга ўтила 
борди. Ана шу жараённи проф. Шавкат Раҳматуллаев ва унинг шогирди 
И.Јўчқортоевлар бошлаб берди».
1
Олимнинг катта хизматларидан яна бири шуки, у ўзбек тилшунослигида илк 
бор тилимиздаги туркий сўзларни қамраб олган этимологик луғат яратди. Катта 
ҳажмда (31,5 б/т) тузилган ушбу луғат оғир меҳнат эвазига юзага келганлиги 
мутлақ ҳақиқатдир. Муаллиф айтганидек, «ўзбек тилининг этимологик 
луғатини тузишга интилганлар бўлди, лекин илмий ишларда айрим сўзларга 
тарихий – этимологик изоҳ беришдан нарига ўтилмади. Даҳрнинг 
кажрафторини қарангки, бундай луғат тузиш менинг зиммамга юкланди».
1
Айтиш мумкинки, Ш.Раҳматуллаев ўз зиммасига юклатилган вазифани шараф 
билан бажарди.
Хуллас, ўзбек тили этимологиясининг шаклланиш жараёни дастлабки 
тажриба сифатида бошлаб берилди. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling