Умумий тилшунослик


 Тилшуносликнинг грамматик даври


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

2. Тилшуносликнинг грамматик даври 
 
Тилшуносликнинг грамматик даври қадимги юнон тилшунослигида 
Искандария даври деб юритилади. Миср давлатининг маркази бўлган 
Искандария македониялик Искандар номи билан боғлиқ эди. У босиб олган 
Шарқ мамлакатларида юнон тили, маданияти, фалсафасининг таъсири 
натижасида юнон маданияти, Шарқ маданияти билан қўшилиб кетиб, аралаш 
маданият - эллинизм юзага келади. 
Искандария 
эллинизм маданиятининг йирик марказларидан бири 
ҳисобланган. Умуман, бизнинг эрамизгача бўлган III асрдан бошлаб, бирорта 
ҳам шаҳар: на Афина, на Рим юксак маданият намунаси ва илмий марказ 
бўлган Искандария шаҳри билан тенглашолмас, рақобат қилолмас эди. 
Хуллас, юнон тилшунослиги, айниқса, эллинизм даврида-юнон - шарқ 
даврида (бизнинг эрамизгача бўлган 334-31й) тараққий қилди, ривожланди. 
Александрия грамматика мактабининг энг йирик вакиллари Зенодот, 
Аристарх, Дионисий, Аполлоний Дискол ва бошқалар. 
Зенодот (тахминан бизнинг эрамизгача бўлган 250 й).
У 800.000 дан ортиқ қґлёзма манбаларга эга бўлган машҳур Искандария 
кутубхонасининг биринчи раҳбари. Зенодот ва бошқа юнон филологлари 


13 
Гомер, Эсхил, Софокл ва бошқаларнинг асарлари устида фаол тадқиқот 
ишларини олиб бордилар. Улар ушбу асарларнинг луғат таркиби ва 
грамматикасига оид шарҳлар устида меҳнат қилдилар. Зенодот артиклни, 
олмошларни фарқлади. 
Аристарх (бизнинг эрамизгача бўлган 215-143 й). 
Искандария мактабининг энг машҳур ва етакчи олими самофракиялик 
Аристарх узоқ йиллар давомида Искандария кутубхонасини бошқарди. У 
ўзининг 40 га яқин шогирдлари билан илмий-тадқиқот ишларини олиб борди. 
Улар Гомер асарларини мукаммал ўрганиб, текшириб чиқилган тўлиқ матнини 
яратишди. 
Аристарх сўз туркуми ҳақидаги таълимотни мукаммал ишлаб чиқди ва 
саккизта сўз туркумини ажратди. Булар: от, феъл, сифатдош, артикль ёки 
кўрсаткич, олмош, олд кўмакчи, равиш ва боғловчи. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling