Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


-боб. Мактабгача таълим ташкилотига болаларни қабул қилиш ва ундан чиқариш


Download 81.16 Kb.
bet6/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

7-боб. Мактабгача таълим ташкилотига болаларни қабул қилиш ва ундан чиқариш
34. Болани мактабгача таълим ташкилотларига доимий ёки вақтинча қатнашга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида қуйидагилар асосида амалга оширилади:
бола қонуний вакилининг аризаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган берган йўлланма (давлат мактабгача таълим ташкилоти учун);
бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий маълумотнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар қўшимча равишда Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг белгиланган тартибда берилган хулосасини тақдим этади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
35. Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлган тарбияланувчилар мазкур ўқув йилининг сўнггига қадар ташкилотда қолади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
36. Бола давлат мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Бола нодавлат мактабгача таълим ташкилотига Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти уставига мувофиқ қабул қилинади ва чиқарилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш мактабгача таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакили ўртасида тузиладиган шартнома ҳамда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Боланинг қонуний вакили ва мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома тарбияланувчининг мактабгача таълим ташкилотини битиргунича ёки ундан кетгунича кучда бўлади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар болани қонуний вакилларининг розилиги билан зарурат бўлганда йил давомида Тиббий-психологик-педагогик комиссияга ёхуд маслаҳат олиш учун зарур ихтисосликдаги мутахассисларга юборилиши мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
39. Боланинг қонуний вакили билан тузилган шартнома болани нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling