Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


Download 81.16 Kb.
bet7/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

71-боб. Мактабгача таълим ташкилотида дефектолог фаолиятини ташкил этиш
391. Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган, шу жумладан нутқида нуқсони бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик машғулотларни ўтказиш учун дефектолог штат бирлиги киритилади.
Машғулотлар махсус педагогика соҳасида олий маълумотга ёки педагогика бўйича олий маълумотга эга бўлган ва махсус педагогика соҳасида касбий қайта тайёрловдан ўтган дефектолог томонидан ўтказилади.
392. Дефектолог билан машғулотларга мактабгача таълим ташкилотининг қуйидаги тарбияланувчилари жалб қилинади:
3 — 7 ёшдаги инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар;
5 — 7 ёшдаги нутқнинг фонетик-фонематик ривожланмаганлиги, дислалия (оддий, мураккаб) бўлган тарбияланувчилар.
393. Инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 3 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар ҳудудий тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси асосида дефектолог билан машғулотларга жалб қилинади.
Нутқида нуқсонлари бўлган 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси логопедининг коррекцион-педагогик ишларни ўтказиш тавсия қилинаётган муддат белгиланган ҳолда, ушбу даволаш-профилактика муассасаси муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси асосида дефектолог билан бўлган машғулотларига жалб қилинади.
394. Дефектолог билан машғулотларнинг заруратини аниқлаш учун тарбияланувчилар ривожланиши ва нутқини дастлабки текшириш бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинган вақтдан бошлаб 2 ҳафта ичида ўтказилади.
395. Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда тарбияланувчиларда тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари аниқланганда, тарбияланувчи ҳудудий тиббий-психологик-педагогик комиссиясидан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади.
Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар орасида нутқида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар аниқланганда, мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасаси логопедининг ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси расмийлаштирилади.
396. Мактабгача таълим ташкилотининг дефектолог томонидан 3 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари ва 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар нутқида нуқсонлари аниқланганда, ушбу тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасасига чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари тасдиқланганда ҳудудий тиббий-психологик-педагогик комиссиясидан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади.
Нутқида нуқсонлари тасдиқланганда логопеднинг даволаш-профилактика муассаса муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси расмийлаштирилади.
397. Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида дефектолог фаолиятини ташкил этишдан мақсад ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари, шу жумладан нутқида нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатишдир.
398. Дефектолог фаолиятининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
нуқсонларни аниқлаштириш мақсадида ва якка тартибдаги коррекцион-педагогик иш режасини тузиш учун комплекс психологик-педагогик текширувни ташкил этиш;
ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонларни, шунингдек хотира, тафаккур, диққат-эътиборни имкон қадар коррекция қилишга қаратилган ишларни амалга ошириш;
тарбияланувчининг имкониятлари ва эҳтиёжларига мувофиқ коррекцион-педагогик усулларни танлаш;
ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериш, уларни ижтимоий мослашуви, шунингдек ривожланишидаги нуқсонларни коррекция қилиш учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан инклюзив таълим муҳитини яратиш юзасидан педагоглар билан ҳамкорликда ишлаш ва ушбу фаолиятларни мувофиқлаштириш.
399. Дефектолог илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ, шунингдек улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион фаолиятни ташкил этиш дастурларига мувофиқ тарбияланувчиларга таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.
3910. Умум ривожлантирувчи ва коррекцион дастурлар бўйича ўтказиладиган якка тартибдаги, кичик гуруҳдаги ёки фронтал машғулотлар коррекцион-педагогик ишларни ташкил этишнинг асосий шакли ҳисобланади.
3911. Дефектолог мактабгача таълим ташкилотининг педагоглари, бошқа мутахассислари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради, машғулотларни бориб кўради, педагог ходимлари ва боланинг қонуний вакилларга нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга ёрдам кўрсатишнинг махсус усуллар ва услубларини қўллаш юзасидан маслаҳат беради.
3912. Инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик ишлар тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасида белгиланган муддатгача ўтказилади.
Нутқида нуқсонлари бўлган 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотида коррекцион-педагогик ишлар 6 ой ўтказилганидан кейин мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасасининг логопеди томонидан текширилади.
Агар тарбияланувчида нутқида нуқсонлари бўлса, мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчига коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатилишини давом эттириш тавсия этилганлиги тўғрисидаги логопеднинг хулосаси берилади.
3913. Хулосада кўрсатилган муддат тугашигача нуқсонлар бартараф этилса, дефектолог томонидан ўтказиладиган машғулотлар тўхтатилади.
3914. Дефектолог фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан амалга оширилади.
(71-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling