Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


-боб. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш


Download 81.16 Kb.
bet5/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

6-боб. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш
24. Мактабгача таълим ташкилоти мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларни тарбиялашни, ўқитишни, уларга қараб туришни, уларни парваришлашни ва соғломлаштиришни таъминлайди.
25. Мактабгача таълим ташкилотидаги таълимнинг мазмун-моҳияти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Мактабгача таълим давлат таълим дастури асосида ишлаб чиқилган таълим дастурида белгилаб берилади.
26. Мактабгача таълим ташкилотидаги таълим-тарбия жараёни машғулотларнинг йиллик, календарь-мавзули режалари ва жадвали билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мактабгача таълим ташкилоти «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим бериш ва тарбиялаш шакллари, воситалари ва усулларини танлайди.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан ишлаш технологиялари, усуллари ва шакллари уларнинг психофизик ривожланиш хусусиятлари, ўзига хос имкониятлари ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, педагог ва тиббий ходимлар томонидан белгиланади ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши билан келишилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
28. Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг асосий шакли ўйин ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир ёш гуруҳидаги машғулотлар, ўйинларнинг ҳар йилги сони, давом этадиган даври ва изчиллиги мактабгача таълим ташкилотининг ўқув режасида белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Мактабгача таълим ташкилотларида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг бир ташкилотда биргаликда ўқиши ва тарбияланишига қаратилган инклюзив гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида бўлиш вақтига қараб у ердаги гуруҳлар қуйидагича бўлиши мумкин:
болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳлар (кунига 3-4 соат);
тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 9, 10,5 ва 12 соат);
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар.
Мактабгача таълим ташкилотининг:
болалар кунига 3-4 соат бўладиган гуруҳларида — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
болалар кунига 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларида — уч марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар узлуксиз ухламайдиган муддатнинг тавсия этиладиган максимал давомийлиги 5,5 — 6 соатни ташкил этади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
30. Мактабгача таълим ташкилотининг ишлаш тартиби ва болаларнинг унда бўлиш вақти унинг устави ва муассиснинг қарори билан белгиланади.
31. Мактабгача таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бола мактабгача таълим ташкилотига ўтказилганда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.
Шартномада бола мактабгача таълим ташкилотига борадиган режим, неча марта овқатланиш ва бошқа шартлар кўрсатилади.
32. Мактабгача таълим ташкилотидаги ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади.
33. Мактабгача таълим ташкилотида болаларга таълим бериш ва тарбиялаш «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат тилида ва бошқа тилларда олиб борилади.

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling