9-боб. Мактабгача таълим ташкилотида овқатланишни ташкил этиш
45. Мактабгача таълим ташкилотида овқатланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
46. Мактабгача таълим ташкилотида болалар овқатланишини ташкил этиш учун жавобгарлик мактабгача таълим ташкилоти раҳбари зиммасига юкланади.
10-боб. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар соғлиғини асраш
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига тиббий ёрдам мактабгача таълим ташкилоти штатига кирадиган тиббиёт ходимлари ёки соғлиқни сақлаш муассасаларининг мактабгача таълим ташкилотига бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан таъминланади, улар болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний камолоти, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария-гигиена нормаларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя этилиши учун жавоб беради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
48. Давлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига юкланади.
49. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш унинг раҳбарига юкланади.
50. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг штатдаги ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида белгиланган тартибда бепул тиббий текширувдан ўтади.
51. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотига тиббий ёрдам қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
52. Давлат мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бепул асосда соғлиқни сақлаш тизимининг малака ошириш муассасаларида 3 йилда камида бир марта ўтказилади.
11-боб. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган ота-оналар тўлови, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
54. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти уларнинг муассислари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
55. Давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча бюджет маблағларини жалб қилиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |