Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини бошқаруви


Download 81.16 Kb.
bet23/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

12-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини бошқаруви
(12-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини бошқариш қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга ва мазкур ташкилотнинг уставига мувофиқ амалга оширилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотини ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини бошқариш органлари қуйидагилардан иборат:
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Педагогик кенгаши;
Кузатув кенгаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбари.
(68-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва нодавлат қўшма турдаги мактабгача ташкилотлар ўз бошқарув органлари тизимини мустақил белгилайди.
(68-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти педагогик кенгаши:
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти иш режасини ҳамда педагог ходимларнинг педагогик юкламасини белгилайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти таълим дастурини амалга ошириш натижаларини баҳолайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлиги тартибини белгилайди;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти педагог ходимлари малакасини ошириш, уларнинг ижодий ташаббусини ривожлантириш, таълим жараёнига фан ютуқларини ва илғор педагогик тажрибани жорий этиш масалаларини муҳокама қилади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбари ва педагог ходимлари ҳисоботларини эшитади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг Педагогик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотида болани тарбиялаш, ривожлантириш ва таълим беришда кўмаклашиш мақсадида Кузатув кенгаши ташкил этилади. Унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, унинг ходимлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан тузилади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг Кузатув кенгаши:
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбарини сайлайди, шунингдек уни эгаллаган лавозимидан озод қилиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбарининг унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги даврий ҳисоботларини эшитади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти раҳбари, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади;
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти ходимларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling