Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


Download 81.16 Kb.
bet25/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

13-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги
низом
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳузуридаги Тиббий-психологик-педагогик комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
2. Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (кейинги ўринларда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари деб аталади) ҳузурида ташкил этилади.
Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
3. Комиссия қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни аниқлаш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
комплекс тиббий-психологик-педагогик текширув (кейинги ўринларда текширув деб аталади) ўтқазиш ва текширув натижалари бўйича уларга тиббий-психологик-педагогик ёрдам кўрсатишга доир тавсиялар тайёрлаш, уларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
аввал берилган тавсияларни тасдиқлаш, уларга аниқлик киритиш ёки уларни ўзгартириш.
4. Комиссия ўз фаолиятини холислик, шаффофлик, ошкоралик ва бамаслаҳат ишлаш тамойиллари асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling