Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


-боб. Комиссиянинг текшируви ва хулосасини бериш тартиби


Download 81.16 Kb.
bet27/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

3-боб. Комиссиянинг текшируви ва хулосасини бериш тартиби
15. Болани текширувдан ўтказиш учун Комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) боланинг қонуний вакили аризаси;
б) боланинг қонуний вакиллари паспортининг асл нусхаси ва кўчирма нусхаси;
в) боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг асл нусхаси ва кўчирма нусхаси;
г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси;
д) даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган боланинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма, қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:
педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;
психоневрологнинг хулосаси (фақат нутқий, психик ва ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болалар учун), унга психоневрологик диспансернинг герб туширилган муҳр билан тасдиқланган маълумотномаси илова қилинади;
отоларингологнинг хулосаси (фақат эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун), унга қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи, нутқ ва шивирлаб айтилган гапни қабул қилиш ҳақидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари илова қилинади;
офтальмологнинг хулосаси (фақат кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун), унга ташхиснинг кенг изоҳи билан кўриш органларининг тавсифи илова қилинади;
ортопед-травматологнинг хулосаси (фақат таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун), унга ташхиснинг кенг изоҳи билан рентгенологик тадқиқот маълумотлари илова қилинади;
дефектолог-логопеднинг хулосаси (фақат нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун), унга тил тизимининг ҳар бир компоненти шаклланиш даражаси кўрсатилган ҳолда нутқ ривожи тавсифи илова қилинади.
Комиссияга тақдим этиладиган боланинг ривожланиши тарихидан кўчирманинг ишончлилиги учун даволаш-профилактика муассасасининг уни тасдиқлаган бош врачи шахсан жавоб беради.
Болалар тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир ой давомида Комиссиядан ўтади.
16. Боланинг тиббий картасида кўрсатилган маълумотлар асосида болалар Комиссиянинг ҳар бир мутахассиси томонидан якка тартибда ёки бир нечта мутахассислар томонидан бир вақтда текширувдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб этиш тақиқланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Текширувлар натижаларига кўра Комиссиянинг йиғилишида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болани давлат мактабгача таълим ташкилотига юбориш бўйича хулоса бериш ёки буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
19. Комиссиянинг хулосаси, агар Комиссиянинг йиғилишида боланинг асосий ташхиси бўйича тегишли мутахассис қатнашмаган бўлса, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
20. Комиссиянинг хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:
боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси маълумотлари;
бола қонуний вакилларининг паспортига оид маълумотлар;
боланинг яшаш манзили;
хулоса, болага қўйилган ташхиси билан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
боланинг давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиш муддати;
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
бола ўқитиладиган тил.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хулоса боланинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонининг оғирлик даражасига қараб 6 ой ёки 1 йил муддатга берилади;
(20-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда бола жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлса унга, белгиланган муддатлардан истисно ҳолда, жорий ўқув йили тугагунига қадар (сентябрь — май) муддатига берилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бу муддат давомида бола давлат мактабгача таълим ташкилотининг тиббий-психологик-педагогик кенгаши йўлланмаси ёки педагогик кенгаши тавсияси бўйича Комиссия томонидан қайта текширувдан ўтказилиши мумкин.
Хулосада кўрсатилган боланинг давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиш муддати тугаганидан кейин ушбу ташкилотда унинг бўлиш муддатини узайтириш ёки уни умумий турдаги мактабгача ташкилот (гуруҳ)га ўтказиш масаласи Комиссия томонидан белгиланади.
(20-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Комиссиянинг давлат мактабгача таълим ташкилотига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 3 ёшдан 7 ёшгача;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
эшитишда оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 2 ёшдан 7 ёшгача;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга — 2 ёшдан 7 ёшгача;
нутқида оғир нуқсонлар бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
психик ривожланишда кечикаётган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
ақли ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача.
22. Комиссиянинг баённомалари ва хулосаси текширув ўтказилган кун расмийлаштирилади, мутахассислар ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Комиссиянинг хулосаси асосида Комиссия котиби болани 1 иш куни давомида тегишли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотида «Болалар боғчаси» мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали рўйхатдан ўтказади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, боланинг қонуний вакилига бола навбатга жойлаштирилганлиги ёки ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида Комиссия котиби томонидан хабар берилади.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг, боланинг қонуний вакили тегишли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотига 15 иш куни ичида келиши шарт.
Боланинг қонуний вакили юқорида кўрсатилган муддат ичида келмаган тақдирда, ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотида рўйхатдан ўтиш қайта тиклаш ҳуқуқисиз бекор бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Комиссиянинг хулосаси ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга, қўшма турдаги мактабгача ташкилотга, умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлардаги инклюзив гуруҳларига расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлмаган болани давлат мактабгача таълим ташкилотга расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан берилган йўлланмаси асос ҳисобланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Комиссия хулосалари ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мактабгача таълим ҳудудий бошқарув ва давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 йил давомида сақланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling