Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ
-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши
Download 81.16 Kb.
|
391 13.05.2019 391
12-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши
79. Ихтисослаштирилган ташкилотда тиббий-психологик-педагогик кенгаши тузилади ва фаолият олиб боради, Ихтисослаштирилган ташкилот директори унинг раиси ва ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари, психолог, педагог ҳамда тиббиёт ходимлари унинг аъзолари ҳисобланади. 80.Тиббий-психологик-педагогик кенгаш: бола Ихтисослаштирилган ташкилотнинг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига қабул қилинганда унинг ўзига хос ва ёш хусусиятларини, соғлиғи ҳолати ва ривожланиш даражасини ҳисобга олиб коррекцион-педагогик ҳамда реабилитация тадбирларини ўтказиш юзасидан якка тартибдаги йўналишни ишлаб чиқади; ўқув йили давомида 3 марта (сентябрь, январь ва майда) ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот тарбияланувчиларини текширади; якка тартибдаги йўналишни амалга ошириш жараёнида бола ривожланиши динамикасини аниқлайди ва зарурат бўлса, унга ўзгартишлар киритади; коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижалари, боланинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмалари даражаси ва ижтимоий мослашув динамикаси, таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириши мониторингини олиб боради ва баҳолайди; бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлган муддат давомида уни Тиббий-психологик-педагогик комиссияга қайта текширувга юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқади; Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасида кўрсатилган боланинг бўлиш муддати тугашидан камида бир ой олдин боланинг қонуний вакилларини тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугаганидан хабардор қилади ҳамда ушбу ташкилотларда бўлишини давом эттириш юзасидан уни Тиббий-психологик-педагогик комиссияга текширувга юборади; тарбияланувчиларни текшириш маълумотлари ёки коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижаларининг ижобий динамикаси асосида Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасида кўрсатилган бўлиш муддати тугашигача тарбияланувчини ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга; Ихтисослаштирилган ташкилотнинг реабилитация марказида амбулатор шароитида белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация муолажаларини олишга юборилган болаларни якка тартибда текширади ва боланинг ўзига хос ва ёш хусусиятларига, соғлиғи ҳолатига ва ривожланиш даражасига қараб коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирларини тайинлайди; бола коррекцион-педагогик ва реабилитация муолажаларини вақти ва даврийлиги билан олиши тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқади; боланинг қонуний вакиллари розилиги билан бола Ихтисослаштирилган ташкилот хостелида яшаши учун у амбулатор шароитида белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация муолажаларини олиши зарурлиги ва унинг давомийлиги ҳақида хулоса беради. Download 81.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling