Умумий тушунчалар, трансформаторларни ишлатишга қабул қилиш. Трансформаторларни қуритиш. Трансформатор мойининг ишлатилиши


Трансформаторни ишлатишга қабул қилиш


Download 73.66 Kb.
bet2/7
Sana17.02.2023
Hajmi73.66 Kb.
#1206558
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7-mavzu

Трансформаторни ишлатишга қабул қилиш.
Истехмолчига келтирилган трансформатор далолатнома бўйича ишлатиш ходими тамонидан қабул қилинади. Бунда трансформатор кўздан кечирилади, барча махкамланишлар, зичланишлар текширилади, кран ва пробкалардаги пломбалар бутунлиги кўрилади, фарфор изолятори бутунлиги, мой оқмаётганлиги текширилади. Аниқланган барча носозликлар ҳақида транспорт ходими иштирокида акт тузилиб, заводга хабар берилади.
Куч трансформаторини ишга тушириш олдидан бажариладиган иш хажмини унинг қуввати, типи, герметиклиги, чиқарилган йили, транспортировка шароити, сақланиш муддати ва сифатига қараб аниқланади. Трансформаторни ишга туширишдан олдин қуйидаги тадбирлар бажарилиши зарур:

  • кўздан кечириш;

  • изоляторни бензинда кўриқлаб артиш;

  • термометрни ўрнига ўрнатиш;

  • мойни физик-кимёвий анализ қилиб электр мустахкамликка синаш;

  • бакни ерга улаш;

  • чўлғамларнинг қаршилигини доимий токда ўлчаш;

  • изоляция қаршилигини ўлчаш, юқори ва паст кучланишли чўлғамлари ораси ва чўлғам билан корпус оралиғида;

  • трансформатор улагичи ишчи холатда туриши керак;

  • ҳаво қуритгич вилкасини ечиб олиш;

  • ҳаво тозалагичнинг ишчи холатини индикаторли силикогел ва цеолит билан текшириб кўриш;

  • трансформаторнинг ғилдиракларини «транспорт» холатидан «иш» холатига ўтказиш;

  • мой оқмаганлигини текширилади агар зичланмаган жойлари бўлса, болт-гайкаларни махкамлаб тортилади;

  • мой сатхи нормада бўлиши ва харорати текширилади;

  • агар зарур бўлса трансформатор қуритилади.

Қуввати 1000 кВА гача ва кучланиши бўлган биринчи габаритли куч трансформаторларни ўрнатилишидан ва ишга туширишдан олдин қуйдагилар бажарилади:

  • трансформатор кўздан кечирилади, пломбаси текширилади;

  • мой анализга олинади ва анализ қисқартирилган программада бажарилади;

  • изоляция қаршилиги т=15 сек ва т=60 секдан кейин ўлчанади ва абсорбция коэффиценти аниқланади .

Куч трансформаторларини қуритмай ишга туширишда қуйидагиларга амал қилинади:

  • мой сатхи мехёрида бўлиши керак;

  • мой таркиби ва сифати мехёрий кўрсатгичларда бўлиши керак;

  • 30…60 сек. да ўлчаб аниқланган абсорбция коэффиценти мой харорати 10…300С бўлганда бўлиши керак;

  • агар бирор шарт бажарилмаса изоляция қаршилиги ( ) яна текширилади, ва С250 нисбат аниқланади. Диэлектрик исрофлар тангенси ва сиғимлар нисбатининг чегаравий қийматлари 6.1 ва 6.2-жадвалда келтирилган.

Олинган натижалар рухсат берилган қийматлар билан солиштирилади.

6.1-жадвал



Download 73.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling