Трансформаторни қуритиш.
Кўп холатларда трансформаторлар изоляцияси нам тортиб қолган бўлади. Трансформаторни қуритиш мойи билан ёки мойини бакдан тўкиб бажарилиши мумкин.
Ўз бакида индукцион қуритиш. Трансформаторнинг ўз бакида электромагнит майдон қувват йўқолишлари иссиқлик ажратиб чиқаради. Бакни бир текис қиздириш учун, унга паст томонидан 60% гача қисмига қўшимча магнитловчи чўлғам ўралади. Юқори қисмига ўрамлар сийракроқ ўралади. Магнитловчи чўлғам кўрсатлари қуйидаги тартибда аниқланади:
Ўрамлар сони
, (6.1)
бу ерда -бак периметри, м; У-манбаанинг кучланиши , В
А – доимий коэффицент, 6.3-жадвалдан солиштирма қувват ( ΔР) га қараб олинади:
(6.2)
КТ–бакнинг иссиқлик ўтказиш коэффиценти, иссиқлик изоляция ўралган бакда КТ=5; ўралмаган бакда-12 кВт/м2град, Ф – бакнинг тўлиқ юзаси, м2
Ф0 – бакнинг чўлғам ўралган юзаси, м2;
тк – бак харорати, рухсат этилган қизиш харорати ˚С, тк=95˚;
т0 – атроф мухит харорати, ˚С.
6.3-жадвал
А доимийнинг (константа) солиштирма қувват исрофларига боғлиқлиги
Р
|
А
|
Р
|
А
|
0,75
|
2,33
|
1,4
|
1,74
|
0,8
|
2,26
|
1,6
|
1,65
|
0,9
|
2,12
|
1,8
|
1,59
|
1,0
|
2,02
|
2,0
|
1,54
|
1,1
|
1,92
|
2,5
|
1,42
|
1,2
|
1,84
|
3,0
|
1,34
|
Магнитловчи чўлғамдаги ток:
, (6.3)
бу ерда сосφ=0,5…0,7 – текис ёки трубкали трансформатор баклари учун,
сосφ=0,3 – қобирғали бак учун,
Бак қалин бўлса, сосφ юқорироқ бўлади.
Қуритиш пайтида трансформатор бакининг харорати кучланишни, ўрамлар сонини ва қиздириш вақтини ўзгартириб ростланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |