Умумий тушунчалар, трансформаторларни ишлатишга қабул қилиш. Трансформаторларни қуритиш. Трансформатор мойининг ишлатилиши
Нол кетма-кетлик токи билан қуритиш
Download 73.66 Kb.
|
7-mavzu
Нол кетма-кетлик токи билан қуритиш. Бу услубда трансформаторни қуритишда унинг бирор фазаси чўлғамларига ток манбааси уланади. Чўлғам нол кетма-кетлик схемасида уланади. Машинасозлик ва оғир саноатдаги трансформаторлар одатда нолли схемада уланади ва унинг иккиламчи (паст кучланишли) чўлғамининг ноли билан фазалар боши уланиши мумкин бўлади. Чўлғамларнинг магнит майдони ўзак ва бакдаги энергия йўқотишлари ҳисобига иссиқлик ажратиб чиқаради. Трансформаторнинг барча металл қисмлари қизийди ва изоляцияни тез қуритади. Бу услуб бирданига икки ёқлама қуритиш услуби бўлиб, қисқа туташув токи билан ва ўз бакида қиздириш услубларини қўшилишидир. Нол кетма-кетлик токлари билан трансформаторни қуритиш кўрсатлари қуйидагича аниқланади (6.1-расм).
Магнитловчи чўлғамнинг истехмол қуввати қуйидаги ифодадан аниқланади: (6.4) бу ерда ∆Р- солиштирма қувват исрофи, кВт/м2 Атроф мухит харорати 20˚С бўлиб, қуритишда трансформаторнинг актив қисмининг харорати 100-110˚С бўлганда, бакида қўшимча иссиқлик изоляцияси бўлмаган трансформаторлар учун ∆Р=0,65-0,9 кВт/м2 деб қабул қилинади. Солиштирма қувват исрофининг кичик миқори камроқ қуввати трансформаторга тегишли бўлади. Чўлғамлар “юлдуз” схемасида уланган бўлса, бериладиган кучланиш миқдори бўлади, бу ерда: З0 - нол кетма-кетлик фаза чўлғамининг тўла қаршилиги, Ом, тажриба йўли билан аниқланиши мумкин. Трубкали баклари бўлган трансформаторлар учун ўтказгич симларнинг кесим юзаларини ва ўлчов асбобларини танлаш учун фаза токи ифодадан аниқланади. Бу ерда ИХ,Ш- мос равишда трансформаторнинг номинал токи (А) ва қуввати (кВА). Ички иссиқлик манбаалари бўлса, трансформаторни нол кетма-кетлик токлари билан қуритиш ўз бакида қуритишга кўра камроқ қувват сарфи ва вақти билан харакатланади (40% гача). Трансформаторни нол кетма-кетлик токи билан қуритиш услубида ностандарт кучланишли ток манбааси зарур бўлади, бу холда масалан пайвандлаш трансформатори ишлатилиши мумкин. Трансформаторнинг қуритиш жараёнини тезлатиш учун, ички иссиқлик олиш мақсадида, юқори кучланиш чўлғами уланган холда паст кучланиш чўлғамлари (фазалари) навбат билан қисқа туташтирилиши мумкин. Бунда қисқа туташтирилган чўлғамда қисқа вақтда етарли миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади. Қуритиш пайтида изоляция қаршилиги мехёрланмайди, шунинг учун унинг вақт бўйича ўзгариш графиги олиниб, тахлил қилинади (6.2-расм). Харорат ортганда изоляция қаршилигининг ўзгариши унинг намлигига боғлиқ бўлади. Аввал қаршилиги тез пасаяди, махлум бир миқдорга етгач бир хил бўлиб қолади, қуритиш давом эттирилса, кейин қаршилиги ортиб боради ва мехёрий қийматига етганда жараён тўхтатилади. Одатда изоляция куриганидан кейин 6-8 соат бир хил қаршиликда қолади. Изоляция қаршилиги завод кўрсатгичлари билан солиштирилади. Берилган хароратда унинг 30% гача камайиши рухсат этилади. Трансформаторларни қуритишда албатта қайд қилиш журнали олиб борилади ва ҳар 1-2 соатда қуритиш кўрсатгичлари ёзиб борилади (т,Р,…).
Download 73.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling