Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1363123
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
цитология маьруза матни

Десмосомалар - икки қошни ҳужайралар орасида диаметри ~ 0,5 мкм бўлган, белбоғ 
коринишидаги, ҳужайралараро оралиқ (15-20 нм) сақловчи соҳадир. Бу соҳада 
плазмолемманинг цитоплазма тарафида диск шаклидаги, бирикувчи пластинка дейилувчи, 
электрон зич ҳосилалар жойлашади. Цитоплазма ичидаги тонофибриллалар шу 
пластинкага ёпишади. Бир ҳужайрадаги тонофибриллалар иккинчи ҳужайрага отиши 
кузатилмайди. Бу соҳадаги плазматик мембрана 3 қаватли тузилмага эга бўлиб қолади. 
Бирлаштирувчи пластинка ва плазматик мембраналар ораси, шу билан бирга 
бирлаштирувчи пластинкалар ички юзаси муКўполисахарид табиатли модда билан толган. 
Десмосома ҳужайралараро механик боғланишни таъминлайди. Бундай бирикиш ичак 
эпителийси, буйрак каналчалари, кардиомиоцитлар, силлиқ мушак ҳужайралари ва 
бошқалар учун хос.  
Оддий бирикиш. Бундай бирикиш ҳужайраларни ҳамма тарафдан ораб туради ва 
озига хос белбоғни ҳосил қилади. Плазматик мембраналар бир-бирига параллел ётиб, улар 
орасидаги кенглик 15-20 нм. Гликокаликс макромолекулалар ҳисобига ҳужайралар 
орасида боғланиш вужудга келади. Бу боғланиш механик кучсиз бўлиб, ҳужайралараро 
модда ташилишида иштирок этмайди. Оддий бирикишнинг турли шаклларини учратиш 
мумкин. Масалан, ҳужайра ён юзасидаги интердигитациялар тез Ўзгарувчан тузилма 
бўлиб, бунда бир ҳужайранинг бармоқсимон цитоплазматик осиқчалари қошни 
ҳужайранинг худди шундай осиқчалари орасига кириб бирлашади. Бундай бирикиш 
ҳужайралараро мустаҳкам боғланишни вужудга келтиради. Бундай бирикишга 
кардиомиоцит ҳужайраларнинг бирлашувини мисол қилиб олиш мумкин.
Тирқишли тутатиш ёки нексуслар. Бу туташишда икки қошни ҳужайралар
плазматик мембраналари орасида 2-3 нм кенгликдаги тирқиш қолади. Ҳужайралар 
орасидаги масофа 0,5-3,0 мкм. Икки қошни ҳужайра плазматик мембраналари коннексон 
деб номланувчи оқсиллар орқали аълоқада бўлади. Бу оқсил ҳужайралар ўртасида ион ва 
макромолекулалар алмашинувини таъминловчи каналлар ҳосил қилади. Бундай ўзаро 
боғланишга эга бўлган ҳужайраларга кардиомиоцитлар ва гепатоцитларни мисол қилиб 
келтириш мумкин.
Синапслар – бу боғланиш нерв ҳужайралари учун хос. Синапс икки нерв ҳужайраси 
орасида – нейронлараро синапс ёки нерв ва нерв бўлмаган тузилмалар (нерв-мускул 
синапси) орасида болиши мумкин. Бундай бирикиш орқали бир ҳужайрадан иккинчи 
ҳужайрага қозғатувчи ёки тормозловчи импульслар отказилади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling