Умумлаштирилиб, таҳлил қилиниб ҳужайра назарияси яратилди
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
цитология маьруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пероксисомалар
Лизосомалар
Лизосомалар биринчи маротаба белгиялик биокимёгар Де Дюв томонидан 1955 йилда аниқланган. Лизосомалар бир ҳужайрали организмлар ва барча сутэмизувчи ҳайвонлар буйрак ҳужайраларида аниқланган ва органилган. Лизосома заррачалари катталиги ўртача 0,2-0,4 мкм бўлиб, думалоқ шаклга эга. Бу таначалар бир қаватли қалинлиги 80 Å бўлган мембрана билан ўралган. Лизосомалар одатда юқори электрон зичликка эга. Лизосомалар оқсил, нуклеин кислота, полисахарид ва липидларни парчаловчи кислотали шароитда таъсир этувчи гидролитик ферментларга бой. Лизосома ферментлари ичидаги кислотали фосфатаза муҳим аҳамиятга эга. Лизосомаларнинг асосий физиологик фаолияти унинг ҳужайра ичида моддаларни пиноцитоз ва фагоцитоз йоли орқали ҳазм қилинишдир. Масалан, қалқонсимон без ҳужайраларидаги лизосома тиреоид гормонни ҳосил қилишда, уруғланишда тухум ҳужайрага сперматозоидни кириши учун тухум ҳужайра қобиғини эритишда иштирок этади. Бирламчи, иккиламчи ва қолдиқ таначалар ёки телолизосомалар фарқланади. Бирламчи лизосомаларга Гольджи комплекси атрофида жойлашувчи ва кислотали гидролазаларга мол майда везикулалар (100 нм) киради. Кейинчалик улар фагоцитоз ва пиноцитоз жараёнида ҳужайрага тушган моддалар билан бирикиб, иккиламчи лизосомаларни ҳосил қилади. Иккиламчи лизосомаларга цитолизосомалар ва аутофагасомалар ҳам киради. Аутофагасомалар бирламчи лизосомаларни нобуд болаётган митохондрия, рибосома, эндоплазматик тор компонентларини ва баъзи бошқа тузилмаларни қамраб олиши ҳисобига ҳосил бўлади. Агар моддалар охиригача парчаланмаса, лизосома ичида йиғилиб қолдиқ таначаларни ҳосил қилади. Қолдиқ таначалар қаватли тузилма бўлиб, ичида липофусцин пигменти топланади. Бу таначалар ҳужайрадан чиқариб юборилиши ёки бутун ҳаёти давомида сақланиши мумкин. Лизосомаларнинг ҳосил болиши Гольджи комплекси ва пиноцитоз, ҳазм вакуолаларини ҳосил қилувчи плазматик мембрана билан боғлиқ. Ҳар хил патологик жараёнларда лизосома ферментлари синтезининг бузилиши, бирламчи лизосомалар ривожланишининг кучайиши ёки сусайиши улар мембранасининг эриши ва гидролазаларнинг цитоплазмага чиқиши кузатилади. Организмнинг витамин ва гормонал балансининг бузилиши лизосома активлиги озгаришига олиб келади. Пероксисомалар Пероксисомалар бир қаватли мембрана билан ўралган структуралар бўлиб, катталиги 0,3-1,5 мкм дир. Структура марказида нуклеоид жойлашган. Нуклеоид соҳасида кристаллсимон фибрилла ва найчалардан ташкил топган тузилмадир. Пероксисоманинг муҳим ферментлари каталаза, оксидаза, уратоксидаза ва бошқалар. Каталаза ферменти заҳарли модда бўлган Н 2 О 2 ни парчалайди. Пероксисома лизосома каби эндоген ва экзоген ҳужайра субстратларни парчалаб муҳим ҳимоя вазифасини бажаради, ёғ ва углевод парчаланиш реакциларида иштирок этади. Пероксисома унча катта бўлмаган сферик органелла бўлиб ҳар хил метоболик реакциялар учун махсус ферментларга эга. Бу реакциаларнинг аксарияти оксидланиш реакцияларидан ташкил қилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling