Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўҚув-методик қЎлланмалар билан таъминлаш тартиби тўҒрисидаги низомни


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/25
Sana25.04.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1397071
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
Низом 2577 УЎТМ

III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
3.1. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.1.1. Ижара тўловининг мазкур Низомнинг 2.1 ва 2.2-бандларида назарда тутилган 
миқдорда, тартибда ва муддатда тўланишини Ижарага олувчидан талаб қилиш;
3.1.2. Ижарага олувчининг айби билан дарслик йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз 
ҳолатга келиб қолганда, зарарни худди шундай дарслик билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур 
Шартноманинг 4.2.4-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш;
3.1.3. Ижара тўлови муддатини узайтириш.
3.2. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.2.1. Ижара тўловини тўлаганидан кейин, Ижарага берувчидан тегишли 


дарсликларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда ва тўлиқ тўпламда Ижарага берувчидан талаб қилиш;
3.2.2. Ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида Ижарага берувчига мурожаат 
қилиш;
3.2.3. Мазкур Шартноманинг 2.1-бандида кўрсатиб ўтилган ижара тўлови суммасини 
Ижарага берувчининг ёки тегишли банкнинг кассасига нақд пул маблағларини тўлаш ёки Ижарага 
берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан тўлаш.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
4.1.1. Ижара тўлови тўлангандан кейин, мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб 
ўтилган дарсликлар тўпламидан 20__/20__ ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун Ижарага олувчига 
бериш;
4.1.2. Ижарага олувчини ижара тўлови миқдорлари, дарсликлар тўпламларини 
ижарага бериш ва ижара тўловини тўлаш тартиби, шунингдек дарсликлар тўпламларидан фойдаланиш 
шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.
4.2. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
4.2.1. Мазкур Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорда ва 
муддатларда ижара тўловини тўлаш;
4.2.2. Олинган дарсликлар тўпламининг тўлиқ ва фойдаланишга яроқли ҳолатда 
сақланишини таъминлаш;
4.2.3. Дарсликлар тўпламини фойдаланишга яроқли ҳолатда Ижарага берувчига 
қайтариш;
4.2.4. Дарсликлар йўқолган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб 
қолган ҳолатларда зарарни худди шундай дарслик билан қоплаш ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-
фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлаш:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун — унинг бир баравари 
миқдорида;
2 — 4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун — унинг икки баравари 
миқдорида;
5 — 9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун — унинг тўрт баравари 
миқдорида.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling