фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган тақдирда, зарарни худди шундай дарсликлар ва/ёки ўқув-методик
қўлланма билан қоплаш ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган
қийматини қуйидаги миқдорларда тўлаш:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари
учун — унинг бир баравари миқдорида;
2 — 4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун —
унинг икки баравари миқдорида;
5 — 9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун —
унинг тўрт баравари миқдорида.
V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Мазкур Шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун
Томонлар шартнома шартлари ва қонунчиликҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
4.2. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу
шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.
VI. НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
5.1. Мазкур Шартноманинг амал қилиши давомида вужудга келган низолар томонлар
орасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилинади.
5.2. Низоларни ҳал қилишда келишувга эришилмаган тақдирда, улар қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: