Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни бепул
фойдаланишга бериш тўғрисидаги
ШАРТНОМА
______________ тумани (шаҳри)
20___йил «____»_______________.
Бир томонидан _______________________________________________ номидан
(умумтаълим мактаби жойлашган туман (шаҳар), умумтаълим мактабининг рақами (номи)
устав асосида иш юритувчи, бундан буён матнда «Мактаб» деб юритилувчи _________________________
шахсида ҳамда иккинчи томондан таълим ________________ тилида олиб бориладиган ____-синф
ўқувчисининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд умумтаълим мактаби ўқитувчиси, бундан
буён матнда «Фойдаланувчи» деб юритилувчи __________________________________________ мазкур
Шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мактаб 20__/20__ ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун мазкур
Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни Фойдаланувчига
беради, Фойдаланувчи эса 20___ йил _____________ гача уларни фойдаланишга яроқли ҳолатда қайтариш
мажбуриятини олади.
1.2. Мазкур Шартноманинг предмети бўлган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик
қўлланмалар Фойдаланувчига қуйидаги номларда бир нусхадан берилади:
___________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________.
II. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
2.1. Мактаб Фойдаланувчининг айби билан дарслик ва/ёки ўқув-методик қўлланма
йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, зарарни худди шундай дарслик ва/ёки
ўқув-методик қўлланма билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур Шартноманинг 4.2.3-бандида
кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2.2. Фойдаланувчи ушбу Шартнома тузилгандан кейин унинг 1.2-бандида
кўрсатилган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда бепул
берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |