Умумтехник “taсдиқлайман” фанлар


Download 1.93 Mb.
bet3/32
Sana08.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1342576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Mashinalar YK

Yuk koʻtarish mashinalari - odamlar va yuklarni tik yoki qiyaroq yoʻnalishda koʻtarish va tushirish uchun moʻljallangan qurilmalar. Tuzilishi va kinematik sxemasi turlicha boʻlgan mashinalarni oʻz ichiga oladi. Mas, liftlar, konlar va qurilishda ishlatiladigan koʻtargichlar, domkratlar, tallar (qarang Tal), polispatlar, qiya konveyerlar, shuningdek, strelali oʻzi yurar kranlar (qarang Koʻtarish krani), avtoyuklagichlar Yuk koʻtarish mashinalarim. jumlasiga kiradi. Vazifasiga koʻra, Yuk koʻtarish mashinalarim. muqim (statsionar), oʻziyurar yoki koʻchma, uzlukli va uzluksiz ishlovchi, elektr yuritmali yoki ichki yonuv dvigatelli va boshqalar turlarga boʻlinadi. Vazifasiga, tuzilishiga, yukning xiliga qarab, Yuk koʻtarish mashinalarim. bir necha kg dan bir necha yuz t gacha yukni koʻtarishi mumkin.

  1. Грунтни статик (ғалтакли иш жиҳозли) зичловчи машиналар.

ГРУНТНИ СТАТИК ЗИЧЛОВЧИ МАШИНАЛАР ёрдамида грунтни зичлаш асосан, зичловчи иш жиҳозинининг думаланиши натижасида, унинг оғирлик кучини зичланадиган грунт қатламига берадиган босими ҳисобига амалга оширилади. Улар ғалтакли зичлагичлар деб аталади. Ғалтакли зичлагичларнинг, ғалтак гардишига ўрнатилган қопламаларига қараб, силлиқ, қулоқли (металл ёки резина) ва резина ғилдиракли турлари мавжуд. Ғалтакли иш жиҳозига эга бўлган грунт зичловчи маши-налар асосан ташиб келиб ёйилган грунтларни қатлам-қатлам қилиб зичлашда ишлатилади. Грунтни зичлаш қалинлиги иш жиҳозининг массаси ва конструкциясига боғлиқ.
Бунда зичлашнинг асосий кўрсаткичи ҳар бир сантиметр квадрат (1см2) юзага бериладиган босим кучи билан аниқланади.
Бундай машиналарнинг массаси 4 т гача, грунтни зичлаш-нинг максимал қалинлиги 0,2 м бўлиб, бу кўрсаткич, машинани бир жойдан бир неча марта ўтиши (8…10 марта) натижасида ҳосил қилинади. Шунинг учун ҳам ундан ишлаб чиқаришда кам қўлланилади.
Боғланган грунтларни зичлашда кўп қулоқчали ғалтаклар яхши самара беради. Бунга сабаб, ғалтак гардишига ўрнатилган узунлиги 25...30 см бўлган бир нечта қулоқчаларнинг борлигидир


  1. Лойқасўргич снарядларининг сувости грунтларига ишлов берувчи жиҳозлари.

Лойқасўргич снарядлари деб, сув ости грунтларига узлуксиз ишлов бериб уни сувга аралаштириб сўрувчи ва бу аралашмани чиқариб ташловчи сувда сузиб юрувчи машиналарга айтилади. Лойқасўргич снаряд, сув ҳавзасининг ўртасига олиб келинади ва ўрнатилади. Уни шу жойдаги ушлаб туриш учун, устун қозиғи сув тубидаги грунтга махсус қозиқ қоқувчи ускуна ёрдамида қоқилади. Ҳавзанинг қарама-қарши қирғоқларига қозиқлар қо-қилиб, унга илмоқ ўрнатилади. Илмоққа уланган пўлат арқон тегишли блок орқали чиғирга уланади. Пўлат арқон ёрдамида ушлаб турилган, фрезали юмшатгичга эга бўлган иш жиҳози, унинг оғирлик кучи ҳисобидан фойдаланиб, арқонни бўшатиш орқали сув тубидаги чўкиндига боткунча туширилади.
Фрезага ҳаракат, унинг учун ўрнатилган махсус электр мoтор, редуктор ва қардан вал орқали берилади. Чўкиндига ботирилган фрезага ҳаракат берилгандан сўнг, лойқасўргич ишга туширилиб, аралашмани сўриш ва уни транспорт қилиш жараёни бошланади. Аралашма, махсус сўрувчи ва транспорт қилувчи қувурлар ичида ҳаракат қилади. Чўкиндини тозалаш, фрезани горизонтал те-кисликда ёйсимон ҳаракатлантириш орқали олиб борилади. Бунда қирғоқ ва машина билан боғланган арқон ва унинг чиғирлари ҳамда қоқилган қозиқдан фойдаланилади. Агар чап чиғирдаги арқон ўралиб, ўнг чиғирдагиси бўшатилса, машина қозиқ атрофида чапга бурилиб, I қатлам чўкиндини, ўнгга бурилганда эса II қатлам чўкиндини сувга аралаштириб тортиб олади . Бунда тозалашнинг умумий қамрови 2В га тенг бўлади. Машина ҳар бир тозалаш ҳолатига ўтганда қозиқ қўпарилиб, қайтадан қоқилади.
Тузувчи Ш.Мардонов

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling