3
адабиёт ва фолклор муносабати ҳақидаги ҳақида билим ва
кўникмаларга
эга бўлиши;
талабалар ўзбек халқ оғзаки ижодининг жаҳон фолклори меросида
муносиб ўрнини англаши ва баҳолаш
малакаларига эга бўлиши керак.
II. Назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради
1-мавзу. Мустақиллик даврида “Ўзбек халқ оғзаки ижоди”ни
ўрганишнинг етакчи масалалари. Фольклор маънавий тарбиянинг
пойдевори. Халқ оғзаки ижоди сўз санъати сифатида. Миф ва унинг
бадиий талқинлари. Афсона, ривоят,
нақлларнинг бадиияти
Фольклорнинг сўз санъатига алоқаси ва
санъат инсон тафаккур
салоҳиятининг натижаси эканлиги ўрганилади. Маҳорат ва фикрий
кашфиёт санъатнинг муҳим белгиларидан бири хусусида сўз боради. Халқ
оғзаки ижоди намуналари маҳорат, ақлий (фикрий) кашфиёт
намуналарининг бадиий ифодаси сифатида таҳлил қилинади. Миф
тушунчаси изоҳланиб, унинг халқ оғзаки
ижоди асарлари таркибига
бадиий эстетик ҳолатда ўтиш жараёни ўрганилади. Мифологик
тафаккурнинг бадиий эстетик тафаккурга ўтиш босқичлари афсона,
ривоят, нақл, эпос, эртак, қўшиқ мисолида очиб берилади. Афсона,
ривоят, нақл атамалари ҳақида маълумот. Уларнинг умумий ва ўзига хос
жиҳатлари. Афсона ва ривоятлар таснифи. Осмон ёритгичлари, тоғ,
дарахт, сув, олов ва ҳайвонлар билан боғлиқ афсона ва ривоятлар таҳлил
этилади. Тўмарис ва Широқ ривоятлари асосида Ватан мавзуси ёритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: