Университети


-мавзу. Халқ мақоллари ва топишмоқлар


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana24.12.2022
Hajmi0.6 Mb.
#1056842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 05 O\'zbek folklori 1 kurs fan dasturi 2022 2023 кирилл (2)

6-мавзу. Халқ мақоллари ва топишмоқлар 
 
 Паремиология ҳақида маълумот. Мақол ва унинг жанр хусусиятлари. 
Мақолларнинг бадиияти, образлилик, ўз ва кўчма маънолари. Халқ 
мақолларининг таснифи, семантик кўлами, уларнинг бошқа пармеологик 



жанрлардан фарқли жиҳатлари, жанрий хусусиятлари кўрсатилади. 
Топишмоқларда нарса ва ҳодисаларнинг образлар воситасида яшириниб 
келиши, уларнинг тил имкониятларини очувчи, инсон ақлини чархловчи 
ўзига хос жанр эканлиги ёритилади.  
Топишмоқ – паремик жанр сифатида. Топишмоқларнинг маърифий
эстетик ва тарбиявий аҳамияти. Топишмоқларнинг жанр хусусиятлари. 
Топишмоқ поетикаси (тимсоллар олами, сюжет ва композитсион 
жиҳатлар). Топишмоқ ва чистон, муаммо, тарих. Анъанавий 
топишмоқларда халқ ҳаётининг акс этиши. Топишмоқларнинг бадиий 
хусусиятлари. 
 
7-мавзу. Аския. Латифа ва лофлар.
 
Аския санъатининг ноёб фолклор жанри эканлиги, ўзига хос 
белгилари. Аския ўзбек халқининг миллий мероси сифатида . Аскиянинг 
пайров, гулмисиз, ўхшатдим ва бошқа турлари. Сўз ўйинларининг 
аскиядаги аҳамияти. Аскиячилар ҳақида маълумот. Аскиячи ижодида 
омоним сўзлардан фойдаланиш маҳорати. Аскияларнинг турлари, 
аскиячилари ҳақида маълумотлар берилади.
Латифа халқ оғзаки ижодининг кенг тарқалган кичик насрий жанри 
сифатида. Латифаларнинг жанр хусусиятлари ва бадиий қатлам маънолари 
очилади. Уларнинг композитсион жиҳати, тил хусусиятлари, замонавий 
латифаларнинг ижтимоий мазмуни ёритилади. Насриддин Афанди 
образининг генезиси ва унга ёндаш Овул Патта, Жийрон Чечан каби 
қаҳрамонлар билан боғлиқ жиҳатлари кўрсатилади.  
Лофлардаги муболаға санъатининг ўрни ва бадиий вазифалари 
таҳлил этлади. Лофлар – аскияга яқин турувчи жанр сифатида. Муболаға 
ва унинг турлари ҳақида маълумот.  

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling