4
тузилиши оҳанг йўллари таҳлил этилади, ўзига хос жиҳатлари ёритилади.
3-мавзу. Халқ достонлари. Қаҳрамонлик ва романик
достонларнинг ғоявий бадиий хусусиятлари
Достон жанри ҳақида маълумот. Достон - халқ оғзаки
ижодининг
синкретик жанри сифатида. Достонда бадиий матн (назм ва наср) ва
мусиқанинг ўрни. Халқ бахшилари, достончилик мактаблари ҳақида
маълумот. Халқ достонларининг ижро анъанасига кўра (Самарқанд,
Хоразм, Фарғона) турлари. Достонларнинг таснифи (қаҳрамонлик,
романик, тарихий, китобий, жангнома достонлари) ҳақида маълумот. Халқ
достонларида туркумлик. “Алпомиш” ва “Гўрўғли” достонлари ғоявий-
бадиий сатҳда ўрганилади. Эпос ва этнос масаласи кўриб чиқилади.
Достонлардаги етакчи қаҳрамонлар генезиси тадрижий босқичлари
ёритилади. Асосий мотивларнинг сюжет кўламидаги ўрни ўрганилади.
Достонлардаги эпик қолиплар, анъанавий
шеърий такрорларнинг
бадиияти кенг ёритиб берилади. “Равшан”, “Қундуз ва Юлдуз”,
“Кунтуғмиш”, “Малика Айёр”, “Орзигул” каби достонлар поетикаси
таҳлили орқали романик достонларга хос хусусият ва белгилари очилади.
Романик
достонларнинг етакчи мотивлари, уларнинг қаҳрамонлари,
сюжет типлари, бадиий тасвирий воситалари, ғоявий қатламлари таҳлил
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: