Упканинг бактериал деструкцияси


Download 1.51 Mb.
bet7/10
Sana24.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1116397
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
деструкция

Торакоскопия. Торакоскопия операция хонасида асептика ва антисептика коидаларига амал килинган х,олда утказилади. Текширишда умумий ва баъзан махаллий оррицсизлантириш кулла-нади. Торакоскопия утказиш учун плеврал бушликда хаво булиши керак. Бунинг учун операция столига бемор соглом томони билан ёткизилади ва остига болишча куйилади, чунки операция томонидаги ковурра ораси кенг булишн шарт. Торакоскопияни баъзан тик холатда хам утказиш мумкин. Торакоскопияда куриш клиник рентгенологик натижаларга, эмпиема жойлашишига ва шаклига асосланган булади. Плеврал бушликни энг яхши куриш жойи урта мушак чизиги буйича туртинчи крвурга орасидир. Дастлаб ковурга орасининг уртасидан бир см узунликда тери кесилади ва троакар перпендикуляр йуналишда ковурга орасидан утказилиб, унинг халкдси оркали киритилади. Нормал холатда плевранинг висцерал ва париетал вараклари куриниши тиникдир. Плевра яллигланишининг бошланшч боскичларида кизарган ва кон томирлар инъекцияси хисобига тиникди-ги бироз узгарган булади. Яллигланган плевра юзасида баъзан фибриноз битишмалар куринади. Баъзан плеврадаги яллигланнш жараёнининг ривожланиши хисобига
плевра тиниклиги йуколиб, ок кук ранг тусга киради. Айникса бронхиал окмалар аник кури­нади. Торакоскопия усули билан олинган натижалар (яллигланишнинг кай даражада ифодаланиши, упканинг ёзилиш хусусияти, диафрагма холати, упка зарарланиши ва бошкалар) даво усулини танлашда мухим ахамиятга эга. Торакоскопия пайтида плеврал суюкликни лаборатор ва бактериологик текширишга олишдан ташкари цитологик текширишга суртма хам олиш мумкин. Торакоскопия уткир ва сурункали плевра эмпиемасининг ташхисини аниклаш, даво усулини танлаш учун кагга ёрдам беради.
Бронхография. Болаларда бронхоэктазия ташхисини куйишда бронхография асосий усул хисобланади. Бронхография наркоз остида бажарилади. Муолажа олдидан 1 —2 хафта давомида бемордаги яллигланиш жараёни жадал даволанади. Трахеобронхиал дарахтни максимал санация килинади. Баъзи холларда йирингли ажралма микдори куп булганлиги учун бронхография олдидан максадга мувофик, бронхоскопия утка­зилади, балгам бронхлардан тортиб олинади. Болаларда бронхография сувда эрувчи контраст модда ёрдамида утказилади. Масалан, пропилйодол тез сурилади ва тез организидан чикдрилади. Ёгли контраст моддалар (йодолипол) упка тукимасида узок, ушланади, факат зарарланган упкада эмас, балки соглом упка сохасида хам. Рентгеноскопик контролсиз наркоз остида бронхог­рафия усулида вена ичига релаксант юборилгандан сунг 1—1,5 дакика давомида никоб оркали гипервентиляция утказилади, кейин бемор интубацияланади. Апноэ вактида интубацион най оркали трахеяга катетер юборилади. Катетерни унг ёки чап бронхда эканлигини аниклаш учун катетерга Ричардсон баллони
бириктирилади ва хаво юборилади. Апноэ пайтида фонендоскоп билан упка эшитилади ва юборилаётган хаво шовкини кукрак кафасининг унг ёки чап кисмида эшитилади. Катетерга шприц бириктирилиб кон­траст модда юборила бошланади. Тулдириш пастки булаклардан бошланади, кейин катетер оркага тортилади, контраст модда юбориш давом эттирилади. Бу модда юборилаётган вактда беморни текширилаётган томони билан ёткизилади ва шу холатда биринчи рентгенограмма килинади. Иккинчи рентгенограмма ётган холатда олинади. Апноэ вактида наркоз аппаратининг халтасига куп микдорда кислород юборилади. Диффузион нафас олиш апноэни 3—5 минутга узайтиришга имкон беради. Бунда эса бир упкани текшириш учун 2—3 дакика вакт кетади. Контраст модда суриб олингандан сунг, вентиляция утказилиб, кейин нормал упкани текширишга утилади. Контраст модданинг микдорини хисоблаш учун куйидаги схемадан фойдаланилади: ёшига — 4 мл. Бу микдорнинг ярми пастки булакка, иккинчи ярми катетерни озгина тортиб юборилади. Катетерни тортиш масофаси: 1 ёшдан кичиклар учун —1,5 см, 2—3 ёшга 2 см, 4—7 ёшга 3—4 см, 8—12 ёшга 5—7 см, 13—15 ёшга 10-12 см.

5-расм. Нормал бронхиал дарахт.Бронхограмма.


Бронхограммада бронх дарахтининг хар хил турдаги деформацияси, бронхиал стволнинг цилиндрсимон ва халтасимон кенгайишлари аникланади.
Бронхография утказищдаги асоратлар наркознинг нотугри бориши, узок апноэ давом этиши ва юборилган контраст модданинг тулик суриб олмаганлиги билан боглик булиши мумкин. Бунинг натижаси кам ёки купрок ифодаланган ги­поксия булади. Тери копламлари рангининг узгариши, брадикардия келиб чикиши ёмон белги хисобланади.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling