Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
АРАЛАСҲ СИСТЕМА
Аралаш система футбол мусобақаларининг 2 систамаси даврали система ва мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиладиган системанинг комбинациясидан иборат. Бу усулга биноан мусобақанинг бир қисми мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиладиган система бўйича бошқаси еса давра система бўйича ўтказилади. Баъзан мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиладиган система кичик гурухларга бўлинган командалар ўртасидаги мусобақаларнинг даслабки қисмилар қўлланилади. Жамоалардан 1 та кучли командалар группаси ташкил етилади, булар мусобақаларниг якуний қисмида бир-бирлари билан даврали система бўйиқа учрашади. Мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиладиган система бўйича (бунда мусобақада қатнашувчи командалар соф куръа ташлаш билан аниқланади) ўтказиладиган мусобақаларга хос бўлган тасодифийлик факторини камайтириш истаги мусобақа ташкилотчиларини мусобақа ўйинларининг тобора янги системаларини излашга мажбур етадики бу системалар одатда аралаш усуллардан иборат бўлади. Бу системага биноан мусобақада қатнашувчи командалар гурухларга бўлинади. Масалан мусобақада қатнашувчи командалар сони 16 та бўлганда улар хар бир гуруҳда 4 тадан команда бўлган 4 гуруҳа бўлиб юборилади. Гуруҳаги ўйинлар даврали система бўйича 1 ёки 2 даврада утказилади. Жамоаларни куръа ташлаш билан бўлишни турли шароитларни ҳисобга олиб ўтказиш мумкин. Бу шароит олдиндан мусобақа низомида кўсатилиб ўтилади. (командаларнинг территорияга мансублиги принципи кучли жамоаларнинг олдиндан классификациялаш асосида турли гуруҳларга бўлиниб юбориш ва ҳакозо). Жамоалар қандайдир жойда йиғилганда емас, балки турли гуруҳлар ва ҳатто гуруҳларга кирувчи командалар территория жиҳатидан турли жойларга жойлаштирилганда ҳам бирлаштирилган ҳам мусобақаларни бу система билан ўтказиш мумкин. Бу мусобақалар мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиш билан ўйналадаиган система бўйича ўтказилади. Бунда 1чи ва 2 чи тур ўйинларда гурухлардаги командалар бир бирлари билан учрашмасликлари керак. CҲунки улар ўзаро ўйин ўтказаганлар. Қуйидаги мусобақа ўтказишнинг схемаси келтирилади, бу схема мусобақанинг 1 чи қисмида ҳам 2 чи қисми ҳам жамоалар қуръа ташлашдан олдин тасдиқланган бўлиши керак. ЙУқорида келтирилган мусобақа системасининг афзаллиги равшан, бунда мусобақанинг 1 қисмидан мумкин бўлган тасодифлар иложи борича юқотилади ва мусобақалар жамоалар сони анчагина кўп бўлганда ҳам нисбатан қисқа муддат ичида ўтказилади. Маълумки мағлубиятдан кейин ўйиндан чиқиб кетиш системаси бўйича ўйналадиган ўйинларда ёки аралаш системадан ўтказилаётган мусобақада гарчи ўйин асосий вақт қўшимча вақт дуранг билан тугалланса ҳам бир ўйинда ёҳуд бир неча ўйинда кейинги мусобақаларда катнашиш учур ғолибни аниқлаш зарур, албатта . Буни аниқлашнинг бир неча усули бор, кейин уларда бирининг ҳозирги вақтда кенг тарқалганининг моҳияти шундан иборатки жамоалар ўзаро 2 марта ўз майдони ёки рақиб майдонида учрашадилар (бунда ўтказилган хар бир ўйин учун очко берилади). Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling