Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
АЛОХИДА АЛОХИДА БАҲОЛАСҲНИНГ ТЕХНИКАВИЙ СҲКАЛАСИ
Download 1.64 Mb.
|
АЛОХИДА АЛОХИДА БАҲОЛАСҲНИНГ ТЕХНИКАВИЙ СҲКАЛАСИ
Мусобақа ўтказишнинг конкрет шароитлари ва олдига қўйилган вазифаларга қараб очколар дифренциацияси турли жамоалар учун бошқача бўлиши хам мумкин. Бироқ одатда мағлубият ғалаба учун бериладиган очокларнинг 1\3 ни, дуранг учун бериладиган очколарнинг 2\3 ни, ўйинга келмаганлик учун 0 қисмини беришини назарда тутиш керак. Мусобақада ўринлар жамоаларнинг ҳамма ўйинларда тўплаган очколар йиғиндисига қараб ўзил-кесил аниқланади. Енг кўп очко тўплаган жамоа ғолиб ҳисобланади. Агар дастлабки бир неча жамоаларнинг тўплаган очколар сони бир хил бўлса, ўзил кесил аниқлаш учун улар ўртасида қўшимча ўйинлар ўтказилиши мумкин ёинки ўринлар киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати бўйича ёки улар ўртасида мусобақа жараёнида ўтказилган ўйин натижалари бўйича аниқланади. Физклтура коллективининг барча жамоалари мусобақада иштирок етиши натижасида тўплаган очколар йиғиндисига қараб клублар бўйича ғолиблар аниқланади. Қуйида нисбатан қиска муддатлардан кўп жамоа иштирокида ўтказиладиган мусобақаларда қўлланиладиган ўйин даврали системасининг хилларидан бири келтирилади. Бу система хамма жамоалар бир неча кичик гурухга бўлинади. Хар бир кичик гуруҳдаги ўйинлар даврали система бўйича очколар бериш йўли билан ўтказилади. СҲундан сўнг кичик гурухлар ғолиблари ёки кичик гурухда биринчи ўринларни олган жамоалардан янги гурухлар тузилади ва бу гурхларда хам даврали система бўйича ўйинлар ўтказилади. Ғолибни аниқлаш учун бўладиган финал ўйин гурух ғолиблари ўртасида ўтказилади. Қолган хамма ўринлар кичик гурухларга тегишли ўринни егаллаб жамоалар ўртасидаги ўйинлар ўтказиш билан аниқланади. Масалан, ГФР да бўлиб ўтган 16 жамоа ўртасидаги 1974 йилги жаҳон биринчилиги мусобақалари шундай система бўйича ўтказилган. Дастлабки босқичда хамма командалар тўртта гурухга бўлинади. 1 гр. 1,2,3,4-жамоалар, 2 гр. 5,6,7,8-жамоалар Згр. 9,10,11,12-жамоалар 4 гр. 13,14,15,16 - жамоалар Жамоа рақамлари куръа ташлаш йўли билан аниқланади. Айрим холларда, жаҳон биринчилигида бўлгани каби, хар бир гурухга аввалги| жахон биринчи-лигида катта натижалар кўрсатган жамоалардан ажратилади. Кичик гурухларнинг жамоалари даврали система бўйича ўйнайдилар. Кичик гурухларда ўтказилган ўйин натижаларига қараб хар бири 4 жамоа бўлган 2 гурух тузилади. (Мазкур мусобақада 1 босқичдан кейин 8 жамоа ўйиндан чиқиб кетар ва уларнинг ўрни аниқланмас еди, гарчи буни худди шунга ўхшаш система бўйича аниқлаш мумкин бўлса хам.) «А» ва «Б» гурухларда жамоалари даврали система бўййча бир давра ўйин ўтказадилар. Финалда 1 ўрин ва чемпионлик унвонини олиш учун «А» ва «Б» гурухларнинг ғолиб жамоалари ўйнайдилар. 3 ўрин еса гурухларнинг 2 ўринни егаллаган жамоалари куч синашадилар. СҲундай схема бўйича 16 жамоа орасида бўлиб ўтган дастлабки 4 ўринни аниқлаш учун 38 ўйин ўтказилган бўлиши керак. Гурухларда тегишли ўринларни егаллаган жамоалар ўртасида ўтказиладиган шундай ўйинлар ёрдамида барча 8 ўринни аниқлаш мумкин. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling