Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet110/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   164
Таянч тушунчалар.

ФИФА ,УЕФА ,Футбол сўзи ,жаҳон биринчилиги, Олимпияда, ўйин қоидаси, футбол майдони, дарвоза, футбол иттифоқи, ҳакам,кубок.




Назорат учун саволлар.

1.Футбол ўйини қайси давлатда пайдо бўлган?


2.Футбол ўйинини пайдо бўлиш тарихи ҳақида?
3.Ўзбекистонда футбол ўйини нечанчи йилдан ўйнала бошланган?
4.Россияга футбол ўйини нечанчи йилларда кириб борган?
5.Биринчи жаҳон чемпионати нечанчи йилдан бошлаб ўтказила бошланган?
6.Футбол бўйича Олимпияда биринчилиги нечанчи йилдан бошлаб ўтказила бошлаган?
Ф О Й Д А Л А Н Г А Н А Д А Б И ЙО Т Л А Р.

1. П.Н. Казаков. Футбол. Тошкент,Ўқитувчи 1981 й.


2. Р.А. Акрамов умумий таҳрири остида. Футбол. Тошкент. 2006 й.
3. Сергеев Г.М. История футбола в Узбекистане. В сборнике научних трудов. Ташкент 2001й.
Мавзу: Футбол мусобақаларни ташкил етиш ва ўтказиш.
Мусобақаларнинг аҳамияти мавзусида маърузаси.


Режа:
1. Мусобақа турлари.
2. Ўйин системалари. Даврали система
3. Ўйин мусобақаларида ўринларни аниқлаш.
4. Мағлубиятдан кейин ўйиндаги чиқиб кетиш билан уйналадиган
мусобақа система . Аралаш система
5. Мусобақа низоми.


Мусобақаларни ўтказиш ва ташкил етиш. Мусобақаларнинг аҳамияти.
Футбол мусобақалари ўқув-тренировка ишларининг асосий қисмини ташкил етади. Улар машғулотларда қизиқишни оширади., мамлакатда футболнинг оммавий ривожланпишига ёрдам беради. Футболчи ўйинларда мунтазам қатнашмай туриб юқори нартижаларга ериша олмайди. Мусобақалар мусобақа қатнашчиларнинг жисмоний , техник, тактик ва ахлоқий-иродавий тайёргарлиги даражасини аниқлайди. Ўқув тренировка жараёнининг ахвол ва йўналиши имконини беради. Мусобақа натижалари ўқув тренировка ишларининг якунлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. ;
Мусобақалар қатъийликни ғалабага, еришиш, йўлидаги ирода кучини, корхона коллективи, шаҳар , республика, вилоят маъсулият хиссини тарбиялайди. Ўйинларнинг емоционал кескинлиги футболчиларнинг психологик хусусиятини аниқлашга имкон беради. Очиқ хаовда ўтказиладиган мусобақалар қатнашчиларни соғломлаштириш жиҳатидан катта аҳамиятга ега бўлиб жисмоний камолотнинг хаммабоп ва қимматли воситаларидан биридир.
Мусобақалр кўп сонли қатнашчиларни жалб қилиши билан биргаликда футбол оммалаштиришда қудратли восита бўлиб хизмат қилади. Улар мусобақа қатнашчилари ва томошабинларга жисмоний тарбия ва спорт билан актив шуғулланишга жалб қилади. Футбол хакамининг тарбиячи-педагог ва рахбар сифатида роли жуда катта. Аниқ хакамлик қилиш майдонда руй берадиган қўполликка айрим футболчиларнинг интизомсизлигига қатъий жазо бериш, мусобақа иштирокчиларига ўз вақтида танбех ва курсатмалар бериш мусобақани тактик ва техник жиҳатдан юқори даражада ўтказишга ёрдам беради.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling