Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet122/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   164
Пешона билан зарба бериш. Бошни олди орқа текисликда анчагина орқага юритиш катта куч билан бош уриш имконини беради. СҲунда учиб келаётган тўпни ва мўлжал қилинадиган нишонни кўриб туриш мумкин, бу еса муайян даражада зарбани аниқ чиқишга сабаб бўлади. Ўйиндаги вазиятга қараб пешона билан зарба беришнинг икки хил варианти қўлланилади: сакрамай зарба бериш ва сакраб зарба бериш.
Тўпни тўхтатиш. Тўпни тўхтатиш,тўпни қабул қилиш ва егаллаш воситаси бўлиб хизмат қилади.Тўпни оёқ бинлан,гавда ва бошда тўхтатилади.
Тўпни оёқ билан тўхтатиш – енг кўп қўлланиладиган техник приём. Уни турли усулларда бажарилади. Харакатнинг асосий фазалари ҳамма усуллар учун умумий. Тайёрлов фазаси – дастлабки ҳолатда туриб олиш. Бу фаза бир оёққа таянган ҳолат билан характерланади. Турғунлик бўлиши учун гавда оғирлиги сал букилган таянч оёққа ташланади.Тўхтовчи оёқ тўп томон ўтказилиб, тўхтовчи юзаси тўпга қаратилади.
Ўтказиб юбориб тўп тўхтатиш. Хозирги футболда тўпни ўтказиб юбормай тўхтатиш тобора кам қўлланилмоқда, чунки ўйин сурати секинлашади-да. Ўйин вазиятидан яхшироқ фойдаланиш учун қўшимча харакатлар қилиш керак бўлади. Ўйиндаги баъзи холатлар ўйинчидан тўпни ўтказиб юбормай тўхтатишни талаб қиладиган вазиятлар ҳам сўзсиз учраб туради. Бироқ, замонавий футбол тўпни ҳали тўхтатмасдан олдин футболчи кейин қандай харакат қилиш ҳақида бир қарорга келиб олиши билан характерланади.Айни шу ўтказиб юбориб тўхтатиш думалаб ёки учиб келаётган тўпнинг тезлигини сўндирибгина қолмай, балки униг йўналишини керакли томонга ўзгартириш, кейинги харакатларга қулайроқ тайёрланиб олиш имконини беради. Тўпни кўпинча ён томонга (ўнгга – чапга) ёки орқага ўтказиб олинади.
Кўкрак билан тўхтатиш. Бунда ҳам тўпни тўхтатиш амартизация ва сўндирувчи ҳаракатга асосланган бўлади. Харакат структурасининг уч фазали екани кўкрак билан тўп тўхтатишга хос хусусиятдир.
Тайёрлов фазасида тўпни тўхтатиш учун қулай ҳолатда мана бундай туриб олинади: футболчи тўп томонга қараб олади, оёқлар керилган ёки кичикроқ қадам ( 50 ёки 70 см.) кенглигида очилган ҳолда турилади,кўкрак сал олдинга олинган, қўллар тирсаги сал букилиб,паст туширилган. Ишчи фаза сундирувчи харакат билан характерланади. Тўп яқинлашиб келганда гавда орқага тортилиб,елка билан икки қўл олдинга чиқарилади. ЙАкунловчи фазада оғирлик маркази ўқи тўп билан харакат қилиш мўлжалланган томонга ўтказилади. Кўкрак баландлигида учиб келаётган ҳамда турли траекторияда пастга тушиб келаётган тўпларни тўхтатишдаги механизм асосан бир хил бўлиб, айрим деталлардагина фарқ қилади. Кўкрак билан тўп тўхтатишдаги амортизация йўли қисқа бўлгани сабабли тўпнинг тезлиги ва траекториясини жуда аниқ мулжаллай билиш ҳамда сундирувчи ҳаракатни ўз вақтида бажариш лозим.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling