Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
Ҳимоя қаторининг ўйинчилари
Қанот химоячилари Ҳозирги футболда қанот ҳимоячиларининг вазифалари кенгайиб кетди. Уларнинг вазифаси ендиликда рақиб ҳужумини «бузиш»дан иборат бўлмай, балки ҳимояда ишончли ва моҳирона ўйнаш билан ўз командасининг ҳужум ҳаракатларига актив қўшилишни бирга қўшиб олиб боришдан иборат бўлиб қолди. Иш ҳажмининг жуда ортиб, ҳаракат турларининг кўпайиб кетиши ҳимоячиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси ортишини — кучи, тезкорлиги, тезкор чидамлилиги, епчиллиги, сакровчанлиги, старт тезлигининг юксаклиги ривож топишини талаб қилиб қолди. Бу ўйинчиларда ҳаракат мувофиқлиги яхши ерда ва ҳавода моҳирона яккама-якка тортиша оладиган бўлиши керак. Улар жамики техник приёмларни яхши билиши, рақибларга (тўпи борига ҳам, тўпи йўғига ҳам) моҳирона бас келиши, ҳимоя ва атакани уюштиришда керак вақтида, билиб биргалашиб ҳара-кат қилиши керак. Мудофаада қанот ҳимоячиларигабўлган асос и й т а л а б л а р: а) зонада моҳирона ҳаракат қилиш; б) рақиб дарвозага яқилашиб қолганда қаттиқ қўриқчилик қилишга ўтиш (яккама-якка курашда ҳам-моҳирона ўйнаш билан бирга); в) ҳавода кураш олиб бориш (юқоридан тўп узатилганда); г) шерикларини, лозим бўлиб қолганда еса дарвозабонни ҳам страховка қилишг д) рақиб зарба берганда ва тўп узатганда шунга яраша вақтида ҳаракат қилиш. Ҳужумдақанотҳимоячиларига ҳужум вақтида қўйиладиган асосий талаблар: а) тўпни рақиблардан олиб қўйгандан кейин уни шерикларига вақтида ва аниқ узатиб бериш; б) тўп командадош шеригига ёки дарвозабонга ўтганда, қанот томонда моҳирлик билан очилиш; в) рақиб учун кутилмаганда ҳужумга қўшилиш; бунда тўп шу ҳимоячида бўлиб, у қанотда ҳарақат қилади, шунингдек қанот ҳужумчиси билан ўрин алмашади ёки қанотдаги зона бўш қолганда шу ҳужумчи ўрнида ўйнайди. Марказий ҳимоячилар Мудофаанинг марказий қисмида ўйнайдиган футболчилар ҳақли равишда асосий ўйинчилар ҳисобланади. CҲунки улар дарвоза забт етиладиган енг хавфли жойда рақиб билан кураш олиб борадилар. Қанот ҳимоячиларининг жисмоний ва техник фазилатларига қўшимча тарзда марказий ҳимоячилар ҳавода кураша олиш учун баланд бўйли ва жуда сакровчан ҳам бўлишлари керак. Олдинги марказий ҳимоячи ўзига топширилган вазифа билан зонада ҳаракат қилишни моҳирлик билан қўшиб олиб бориши керак. Узига топширилган ўйинчини назорат қилиб бориш унинг учун биринчи галдаги вазифа бўлиб, зонада ҳаракат қилиш иккинчи навбатдаги вазифадир. Олдинги марказий ҳимоячи мудофаада марказий ҳужумчининг ҳаракатларини еътибор билан кузатади, зарур бўлганда еса ортки ҳимоячи билан ўрин алмашиб, мудофаадаги шерикларини страховка қилади. Ҳужумда у тўп олгандан кейин ҳужум ҳаракатларига қўшилиб тезлик билан олға боради ёки шерикларига тўп ошириб беради. Айрим пайтларда иккинчи ешелондаги ҳужумни қўлланади ва иложи бўлса дарвозага тўп тепади. Ортки марказий ҳимоячи тактик шароитни нозикдид билан тушуниши, рақибларнинг тактик йўлларини «ўқий» олиши ҳамда тўпни егаллаб олиш ва шерикларини страховка қилиш учун мудофаада тўғри позиция танлаши керак. Унинг асосий иши мудофаа қилувчиларнинг ҳамма ҳаракатларини мувофиқлаш, зонада ўйнаш, дарвозабон ва шериклар билан ҳамкорлик қилиш. Сунъий «ўйиндан ташқари ҳолат» ни тўғри уюштиришга ҳаммадан кўп жавоб берадиган ҳам шу ўйинчқдир. Ҳужумга ўтаётганда ортки марказий ҳимоячи дарвозабон ёки шерикларидан тўп олиш учун очиқ жойга чиқади, кейин еса аниқ ва хилма-хил узатишлар қилиб, атаканинг давом еттирилишига имкон яратади. Нисбатан еркинроқ еканидан кескин ҳолатлар яратиш учун максимал фойдаланишга интилиб, гоҳида унинг ўзи ҳам ҳужумга қўшилишади, баъзан еса узоқ ёки ўртача масофадан тўп тепиб, ҳужумни якунлайди. Ҳозирги вақтда ҳимоячиларнинг вазифалари универсаллашув томон тараққий етиб, уларнинг ҳаракатлари ярим ҳимоячи ва қанот ҳужумчиларининг ҳаракати билан яқинлашиб бормоқда Ўрта қатор ўйинчилари Ҳозирги футболда ўрта қатор ўйинчиларининг ҳаракатларига куп жиҳатдан команданинг муваффақият қозонишига алақадор омиллардан бири, деб қаралади. Бу ихтисосдаги футболчилар бутун матч давомида юксак ишчанликни таъминлайдиган аъло даражада.ҳар томонлама тайёргарлик кўрган бўлишлари ке-рак. Улар ҳужум ва мудофаа ҳаракатларида актив бўлишлари, ўйинни юксак суръатли ўтказишлари ва бирдам ҳам сусайтир-масликлари даркор. Тактик тайёрлик юзасидан, команда бўлиб ўйнаш воситаларй ва методларини танлашда епчил ва ихтирочи бўлиш юзасидан ўрта қатор ўйинчилари олдига оширилган талаблар қўйилмоцда. Улар ъчҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ҳамма шерикларининг ҳамкорлигини уюштириб турадилар. Урта қатор ўйинчилари мудофаада ҳам, ҳужумда ҳам бир хилда яхши ўйнашлари, бутун команда ўйинини ташкил ета билишлари керак. Уларнинг ҳаракатлари юксак даражадаги ижрочилик маҳоратига асосланган ва доимо мустаҳкам, яхши бўлиши лозим. Улар ниҳоятда хилма-хил узатишлардан, айланиб ўтиш ва ҳоказолардан фойдаланадилар. Одатда ўрта қатордаги юксак маҳоратли ўйинчилар жуда қаттиқ, аъло даражада, аарба бера оладиган бўлиши керак. Ҳужумда ўрта қатор ўйинчиларига қўйиладиган асосий талаблар: а) мудофаадан ҳужумга ўтишни ташкил етиш ва ҳужум ривожини давом еттириш; б) майдон ўртасини назорат қилиш ва команда узоқ вақт тўпни бошқариб туришини, бинобарин, ташаббусни қўлдан бермай туришини таъминлаш; в) ҳужумни якунлашда қатнашиш; г) ҳам яқинда турган, ҳам узоқдаги шериклар билан ҳамкорлик қилиш; д) ҳужум ривожланишида тўпни қанотдан тез ошириш ва бўшаган зонага тез очилиб чиқиш ёрдамида таеодифийликни юзага келтириш. Мудофаада ўрта қатор ўйинчиларига қўйиладиган асосийталаблар: а) майдоннинг бутун бўйи ва ени бўйлаб тўғри тақсимланиб туриш, жойлашиш ҳисобига рақибнинг жавоб атакаси тез ривож топишига тўсқинлик қилиш; б) ўзи турган зонадаги енг яқин рақиб ўйинчисини ёки шахсан биркитиб қўйилган рақибни кузатиб бориш; в) тўп узатилиши ва дарвозага тўп тепилишига йўл қўймаслик; г) шерикларни страховка қилиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш: Команданинг ўрта қатори кўпинча турли тактик планда ҳаракат қилувчи футболчилардан тузилиб, ярим ҳужумчи, диспетчер ва ярим ҳимоячидан иборат бўлади. ЙАрим ҳужумчи асосан ҳужум қилувчи ўйинчи вазифасини бажаради. Гоҳо у ҳужумнинг бошида ҳаракат қилади ва ҳаракатни актив якунлайди. Диспетчер ҳужумда группа ва команда ҳаракатларини уюштиради ҳамда уларни иЙУшнчи ешелондаги ҳаракатлар билан бирга қўшиб олиб боради ЙАрим ҳимоячи биринчи галда ўз дарвозаси мудофаасини ташкил зтишга ёрдам бериб, баъзи-баъзидагина командасининг ҳужум қаторларига ёриб ки-риб боради. Урта қаторни тузаётганда ўйинчилар бир-бирини тўлдириб, умуман шу ўйин ихтисоси учун назарда тутилган вазифаларнинг ҳаммасини бажарилишини тўлиқ ва ишончли таъминлайдиган қилиб танланади. Бироқ ярим ҳимоячилар ўйин тактикаси ривожланишидаги асосий тенденция улар команданинг якунловчи ҳужум ҳаракатларида бевосита иштирок етишларидан иборат. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling