2.Жисмоний қобилиятларнинг ривожланиши ва уларнинг тактик тайёргарлик билан боғлиқлиги. ЙОш футболчиларнинг турли хил қобилиятларини шундай даражада аста-секин ривожлантириш лозимки, бу кейинчалик иш қобилиятининг юқори даражада ривожланишини таъминлаши зарур. Кўп йиллик тажрибадан маълумки, кучли мускулатурага ега бўлган болалар, одатда, тезкор, сакровчан бўладилар, лекин иш қобилияти уларда етарли даражада емас, ҳаракатлари қўпол, чаққонлиги чеклангандир.
Мускулатураси кучсизроқ бўлган болалар секин югурадилар, кам сакровчан бўладилар, лекин улар чидамлирок, катъиятлироқ, бўладилар уларнинг ҳаракатлари ҳамда ўйиндаги чаққонлиги самаралирокдир. ЙОш футболчилар учун ўз жисмоний камчиликларини ўз вақтида тушуниб етишлари жуда муҳимдир, чунки бу камчиликларни бартараф етишга кечикмаслик лозим.
Ҳозирги пайтда болаларни футбол тўгаракларига (секцияларига) саралашда тўпни егаллаш кўникмаси ҳамда ўйиндаги чаққонликка асосий еътибор қаратилади. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, агар болаларда техник тайёргарлик яхши бўлса, бўш жисмоний қобилиятлар фақат еътиборга олиб қўйилади; уларнинг фикрича, ҳатто яхши жисмоний қобилиятлар ёмон техниканинг ўрнини қоплай олмайди. Кўп холларда бундай болаларни тўгаракларга қабул қилмайдилар. Бу жуда нотўғридир. Ҳозирги кунда ўйин майдонларининг юқлиги туфайли иқтидорли болалар камайиб бормоқда. Бизнингча, жисмоний ривожланганлик даражаси ўртадан юқори бўлган болаларни саралаб олиш зарур. Улар тегишли даражада ўргатишдан сўнг яхши техникага ега бўлишлари мумкин. Ўсиб бораётган жисмоний нагрўзка ёш футболчиларшшг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш усулиятига муҳим даражада тўзатишларни киритишни тақозо етади.
Ўйин тактикаси бўйича бир қатор еслатмалар:
а) жисмоний қобилиятлар даражасининг ошиши сабабли охирги ўн йилликда шиддатли футболнинг ўсиш суръати тезлашди;
б) ҳар доим шуни назарда тутиш лозимки, болаларнинг жисмоний қобилиятларини турли хил услублар ёрдамида жисмоний сифатларга айлантириш мумкин ва шарт. ЙАхши ривожланган, кучли мускулатурага ега бўлган болаларда биринчи навбатда ҳаракатчанлик, чаққонликни шакллантириш, жисмонан кучсиз болаларда еса, асосан, мушак кучини аста-секин ошириб бориш зарур;
в) алоҳида жисмоний қобилиятларни ривожлантириш учун яроқли бўлган воситаларни билиш жуда муҳимдир. ЙОш футболчиларнинг умумий ва махсус қобилиятлари даражаси бутун жамоанинг иш қобилият унинг тактик имкониятларини аниқлаб бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |