Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар.
- Фойдаланилган адабиётлар.
- Мавзу: Техника ва тактикани бир-бири билан боғлиқлиги. Режа
- Техника малакаларининг ривожланиши ва уларнинг тактик тайёргарлик билаи боғлиқлиги
Таянч тушунчалар:
Ўйин техникаси, футбол техникаси, югуриш, сакраш, зарба бериш, тўпни тўхтатиш, кўкрак Билан тўхтатиш, тўпни ташлаш, дарвозабон ўйин техникаси, ўйин тактикаси. Назорат учун саволлар. Техника деганда нимани тушунасиз ? Тактика деганда нимани тушунасиз ? Дарвозабоннинг қандай техник ва тактик тайёргарлик турлари мавжуд? Химоячиларнинг вазифалари қандай ? Хужумчиларнинг вазифалари қандай ? Фойдаланилган адабиётлар. Нуримов. Р. И. Совершенствование такти. ческих действие квалифицированних футболистов. Учебное посибия Тошкент 2001. Нуримов. Р. И. ЙОш футболчиларни техник ва тактик тайёрлаш. Ўқув қўлланма. Тошкент 2005. Сергеев. Г. М. технико-тактичичкие действия защитников. В сборнике научних трудов. Тошкент 2000. Мавзу: Техника ва тактикани бир-бири билан боғлиқлиги. Режа: 1.Техника малакаларининг ривожланиши ва уларнинг тактик тайёргарлик билан боғлиқлиги. 2.Жисмоний қобилиятларнинг ривожланиши ва уларнинг тактик тайёргарлик билан боғлиқлиги. 3.Ўйиндаги чаққонлик малакаларининг ривожланиши ва уларнинг тактик тайёргарлик билан боғлиқлиги. 4.Тактика асоси. Тўпни егаллаб туриш ва жой танлаш. Техника малакаларининг ривожланиши ва уларнинг тактик тайёргарлик билаи боғлиқлиги - ЙОш футболчиларнинг техника малакаларини ривожлантириш амалий машғулотлар давомида мухим ўрин егаллайди. Амалиётдан маълумки, ёш футболчиларни техника усулларига ўргатиш натижалари бир хилда емас. Тафовут техника усулларининг ўйинчилар томонидан кай тарзда егалланиши ва қўлланилишида намоён бўлади. СҲу нарса аниқланганки, бўш зарбага ега бўлган ўйинчилар тўпни қабул қилиб олиш, уни олиб юриш ва алдашларда юқори техникани намойиш қиладилар, кучли зарбага ега бўлган футболчилар еса кўпинча бу усулларни ёмон бажарадилар. Турли хилдаги алдамчи ҳаракатларни яхши ўзлаштирган ўйинчиларнинг тўпни олиб қўйишдаги тажрибасизлиги амалда кўзатилган. ЙОшлик даврида томир отган ёмон одатлар, ёмон техника келгусида ўйинчиларда тўғри малакаларнинг хосил бўлишига халақит қилади. СҲу тарзда техникадаги билимлари турлича бўлган футболчилар шаклланади. Улар фақат ўзлари яхши бажара оладиган усулларнигина иштиёк билан амалда қўллайдилар. Бунинг хаммаси уларнинг фаолият доирасини камайтиради, жамоанинг тактик имкониятларини чеклайди ва унинг натижаларини пасайтиради. Техник маҳоратни такомиллаштиришда бугўнги футболнинг хусусиятларини ҳисобга олиш жуда мухимдир. Бу хусусиятлар қандай? Футболдаги суръат тезлашган, демак, футболчилар ўйин давомида тех-ника усулларини янада тез ва сифатли бажаришлари лозим. 2. Охирги йилларда футболда кучли яккама-якка олишув диапазони анча кенгайди. СҲунинг учун ўйинчи техника усулларини шиддатли ва кучли кўраш олиб бориш вазиятида бажаради. 3. Мусобақалар пайтида турли хилдаги ўйин вариантлари қўлланилмокда ва ёшлик чоғиданоқ егалланган техника малакаларини оқилона қўллашга қодир бўлган футболчи уларни тўлиқ рўёбга чиқара олиши мумкин. 4. Натижада, ёки спортчилар ҳар бир техника усулини егаллаб олиши зарур. Агар фақат юзага келган ёки мажбуран орттирилган ўйин амплуасини ҳисобга олган ҳолда футбол техникасига ўргатилса, бу нотўғри бўлади. Мисол. Жамоада 14 ёшли ўйинчи ҳимоячи бўлганлиги сабабли, уни асосан бош билан ўйнаш, зарба бериш ва тўпни олиб қўйишга ўргатишган. Икки йилдан сўнг тезкорлиги ва манёвр килишни билганлиги сабабли, уни ҳужумчи сифатида қўллашмокчи, лекин тўпни мохирлик билан егаллай олмаслиги ва, айниқса, унда алдамчи ҳаракатларни бажариш малакасининг йўқлиги бўнга тўсқинлик қилади. ЙАна бир бошқа мисол. Болаликдан ҳужумчи вазифасида ўйнаган ўйинчи катта ёшда тўпни олиб қўйишни усталик билан бажара олмайди: у умуман тўп учун кўрашмайди ёки уни билмай бажаради. СҲунинг учун техника жиҳатдан қуролланганлик ўртача даражсада бўлган ўйинчиларни ўргатиш ва тайёрлаш давомида уларни машғулотлар учун алоҳида гуруҳларга тақсимлаш зарур. Бу гуруҳларда техникага ўргатиш тактика вазифаларини аста-секин мураккаблаштирган ҳолда амалга оширилади. Мисол. Агар ёш футболчи зарбаларни яхши бажарса, уни елементар (оддий) ўргатишдан озод қилиш ва ундаги пайдо бўлган малакаларни ўйин вазиятларини еслатувчи мураккаб шароитларда ривожлантириш зарур. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling