Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Ўйиндаги чаққонлик малакаларининг ривожланиши ва уларнинг тактик тайёргарлик билан боғлиқлиги


Download 1.64 Mb.
bet134/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   164
3. Ўйиндаги чаққонлик малакаларининг ривожланиши ва уларнинг тактик тайёргарлик билан боғлиқлиги. ЙОш футболчиларнинг тактик тайёргарлигида ўйин омилларининг ўзаро таъсирини ҳисобга олиш жуда муҳимдир. Агар гап ўйиндаги чаққонликнинг ривожланиши ҳамда тактик тайёргарлик ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида кетган пайтда ҳам у ҳисобга олинади. Ўйиндаги чаққонлик деганда мавжуд бўлган тактик тайёргарлик, жисмоний-ақлий-емоционал сифатлар, яъни шуларнинг хаммасини ўйинда қўллай билиш назарда тутилади.
ЙОш футболчилар билан олиб бориладиган машғулотлар давомида кўпинча катта жамоаларда қўлланиладиган ҳаракат тизимлари ва тактика усулларига тақлид қилинишини, бунда енг мухими — натижа кўрсатиш еканлигини кўзатамиз. Бунинг натижасида ўсмирлар ва ўспирин жамоаларда "тозаловчиларга" дуч келишимиз мумкин. Би­роқ маълум бир даврдан сўнг бу шўнга олиб келадики, жамоа томонидан танлангаи ўйин тизими ҳамда муваффа-қиятли қўлланилаётган тактик ечимлар асос қилиб олинади ва хар томонлама техник, тактик, жисмоний, ақлий, емоционал тайёргарликни иккинчи ўринга суриб қўяди.
ЙОш футболчиларни ўргатишда тренерлар уларда танланган ўйин тизимининг фақат баъзи тактика вазифаларини ҳал ета оладиган қобилиятларни ривожлантириш билан қониқишлари керак емас. Ҳар томонлама чаққон футболчиларни тарбиялаш зарур. Улар мураккаб шароитларга тушиб қол-ганларида ўзларини ўз уйидагидек ҳис қила билишлари лозим .
СҲундай қилиб, айтишимиз мумкинки, ўйиндаги чаққонлик мураккаб малака ҳисобланади. Унинг шаклланишида ҳамма ўйин вазиятлари билан боғлиқ бўлган бир нечта омиллар маълум бир ахамиятга ега. Ўйиндаги чаққонлик даражасига қараб ёш футболчиларга биринчи баҳони бериш мумкин. Бу даража келгусидаги ўргатишда ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Ўйиндаги чаққонлик даражаси ошиб бориши билан футболчи турли ҳилдаги тактика вазифаларини хал қилишга қодир бўлиб боради. Ўргатиш жараёнида ўйинчининг тактикага оид билим доирасининг кенгайиши ва унда ўйин тажрибасининг ҳосил бўлиши унинг тайёргарлик даражасига таъсир кўрсатади, ўйинда индивидуал ҳаракат қилиш қобилиятини шакллантиради, ўйинда та-шаббускор бўлишга ёрдам беради.
Тренернинг енг асосий вазифаси — бу иқтидорли, тегишли қобилиятларга ега бўлган ёш футболчиларда ўсмирлик ёшининг охирига келиб ўйиндаги чаққонлик ва етарли даражадаги тактика жиҳатдан етукликни ривож-лантиришдир.
Тушунтириш мақсадида қуйидаги иккита диаграмма материалини келтирамиз. Бу диаграммалар ўйиндаги чаққонлик ва уни ташкил қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқ тасаввур қилишга ёрдам беради. Иккала диаграммада биз бир хил амплуада иштирок етувчи бир нечта 15 ёшли ўйинчиларнинг ўйиндаги чаққонлик даражасини аниқладик. Биринчи диаграммада кўрсатилган ўйинчи яхши техникага, ўйинни ўртача тушуниш хусусиятига, тактикага оид билимларга ега, бир вақтнинг ўзида ўзинг жисмоний қобилиятлари, емоционал сифатлари ўртадан юқори. Бундан келиб чиқадики, унинг ўйиндаги фикрлаш даражаси ўртадан юқори, вақти келганда еса тез қарор чиқаришга қодир. Лекин у кучли, қатъиятли рақибга тўқнаш келишни ёқтирмайди, кўпинча мағлубиятга учрайди; бу ҳол унинг кайфиятини тушириб юборади, боз устига у жуда ҳаяжонга берилувчандир. Бунинг ҳаммаси шўнга олиб келадики, унинг ўйиндаги чаққонлиги ўртача даражада туради.
Иккинчи диаграммада текширилган ўйинчи тактикага оид билимларга, ўртача техникага ега ва ўйинни бўшроқ тушунади, лекин унинг жисмоний қобилиятлари ҳамда емоционал сифатлари ўртадан юқори. Бу ўйинчида майдонни кўриш ва тўғри жой танлшл қобилияти яхши емас, ўзининг камчиликлари туфайли ўйинда кўп хатоликларга йўл қўяди, лекин у чарчамасдан кўрашиши мумкин. Балки унинг хатоси, на жамоанинг хатолари ҳамда паст даражада натижа кўрсатиши унинг кайфиятини бўзмайди. Унинг ўйиндаги чаққонлиги, олдинги ўйинчи билан таққослаганда, бир текис, лекин ўртадан юқори емас.
ЙУқорида айтилган фикрлардан кўриниб турибдики, биринчи холда жисмоний сифатларни такомиллаштириш ва салбий емоцияларни бартараф етишга, иккинчи холда еса техника малакаларини такомиллаштириш, ўйинни тушуниш хамда тактикага оид билимни ривожлантиришга катта еътибор қаратиш лозим.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling