Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рақибни чалғитиш
Тўпсиз харакатлар. Тўпсиз харакатлар қуйдагилардан: очилиш, рвқибни чалғитиш ва майдоннинг айрим қисмида ўйинчиларни сон жиҳатдан ортиқ-лигни яратишдан иборатдир.
Очилиш - бу футболчининг шерикларидан тўп олиш учун шароит қулай бўладиган жойга ўтиши. Мохирлик билан очилиш учун ҳужумчи у ёки бу вазиятнинг қанчалар қулайлигини жуда яхши бахолай оладиган бўлиши керак. Енг қулай позицияга вақтида чиқиб олиш ҳужумчи ва унга қарши ўйнаётган ҳимоячининг тезкорлик хислатларига, шерикларининг харакатига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Муваффақият кўп жиҳатдан ҳужумчининг тўп қабул қиладиган позицияга қанчалар тез чиқиб олишига ва тўп олгандан кейин қандай харакат қилишига боғлиқ. Ҳамма холларда хам футболчи позиция танлашда қуйидагиларга амал қилиши керак: 1. Очилиш рақиб учун кутилмаганда ва катта тезликда ижро етилиши керак. Бу ҳимоячидан узоқлашиб, тўп олиш учун малум даражада запас вақт ютиш имконини беради. 2. Очилиш ҳали тўп тегмаган шериклар харакатини қийинлаштириб қуймаслиги лозим. 3. Тўп теккан ўйинчига ортиқча яқинлашиб бориш тавсия етилмайди — бу ҳужум ривожланишини секинлаштириб қўяди. 4. Ўйиндан чиқиб қолмаслик учун жуда еҳтиёт бўлиш зарур. Рақибни чалғитиш - бу шерикларига индивидуал харакат учун қулай шароит яратиб бериш мақсадида футболчининг харакатланиши. ҚЎриқчисини ергаштириб кетиш мақсадида малум зонага сохта харакатлана бориб, ё тўпи бор ўйинчининг, ёки дарвозага бевосита хавф солиш учун қлай позицияда турган шеригининг бемалол харакат қилишини таъминлаб бериш яхши монейвр ҳисобланади. CҲалғитиш харакатлари қилганда қуйидагилар ёдда туриши керак: 1.Харакатланишлар «ростакам» бўлиши, яни чинакам хавф солиб, ҳимоячиларни харакатланаётганлар ортидан қувишга мажбур етадиган бўлиши зарур. 2. Харакатланишлар максимал тезлиқда бўлмаслиги керак, чунки рақиб унинг харакатларини илғамай қолиб, қувишни бошламаслиги мумкин. 3. CҲалғитиш харакатларининг бир қанча вариантларини билган маъқул, шундагина ҳимоячилар фаолияти нихоятда қийинлашиб қолади. Майдоннинг айрим қисмида ўнинчиларни сон жиҳатдан ортиқлигини ҳосил қилиш. Ҳужумчи ўйинчилар майдоннинг бирон қисмида ҳимоячилар билан яккама - якка курашни уддалай олмаётган бўлса, ўйинчилардан бири тўпи бор ҳужумчи ўйнаб турган зонага ўтган макул. СҲунда майдоннинг маълум қисмида миқдор ортиқлиги хосил қилиниб, бундан рақибни ютиб чиқиш учун фойдаланса бўлади. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling