Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet138/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   164
Тўп билан харакатлар. Тўпни бошқараётган футболчи харакатларнинг асосий вариантлари тўп олиб юриш, айланиб ўтиш,зарба бериш, тўпни узатиш ва тухтатишдан иборат. Ўйинчиларнинг хилма хил харакатлари «Ўйин техникаси” бобида муфассал тахлил қилинади. Бу ерда еса турли ўйин вазиятларида қайси бир харакатдан фойдаланиш мақулроқ екани ҳақида баъзи тавсиялар бериш билангина чеклана қоламиз.
Тўпни олиб юриш. Тўпи бор ўйинчининг шерикларини рақиблар тўсиб олган бўлиб,тўпни узатиш имкони бўлмаса, ана шунда мана шу тактик восита ишлатилгани маъқул. Бундай ҳолларда ўйинчи қўйидаги мақсадларда тўп билан бирга майдонда узунасига вакўндалангига харакат қила бошлаши керак:
А) шерикларнинг очилишига, шунингдек уларнинг қасидир бир ҳужумда зонасига яқин ўтишга имконият яратиб бериш. Бу холда шерикларининг янги позицияларига чиқиб олишга вақт етарли бўлиши учун харакатланиш тез бўлмаслиги лозим;
Б) рақиб дарвозасига бевосита хавф солиш учун ўз - ўзига шароит яратиш. Бунда аксинча чора қўришни қийинлаштириш учун тўпни максимал тезликда олиб юрилади. Бундан ташқари, шерикларнинг позицияси қулайлигидан дархол фойдаланиб қолиш учун тўпни бошқараётган футболчи уларнинг харакатланишини етибор билан кузатиб бориши керак.
Тўпи йўқ футболчи тўпи бор футболчига нисбатан тезроқ югуришини ҳамма вақт ёдда тутиш керак: шунинг учун хам тўпни узатиш имконияти бўлмаган тақдирдагина уни олиб юрган маъқул. Тўпни ортиқча ушлаб туриш ҳужум ривожланишини секинлаштириб қўяди ва шериклар ишини қийинлаштиради, чунки улар қулай позицияга чиқиб, тўп олмаганларидан кейин яна позиция алмаштиришга мажбур бўладилар.
Айланиб ўтиш. Айланиб ўтиш яъни тўпни бошқараётган ўйинчининг рақиб билан курашда ютиб чиқиш мақсадидаги харакатлари мудофадан индивидуал ўтишнинг муҳим воситасидир. Айланиб ўтиш приёмлари қанчалик хилма-хил ва самарали бўлса, ҳужум шунчалик ҳавфлироқ бўла боради.
Айланиб ўтишнинг қуйдаги турлари мавжуд: харакат тезлигини ўзгартириб айланиб ўтиш, харакат йўналишини ўзгартириб айланиб ўтиш, алдаш харакатлари (финтлар).
Харакат тезлигини ўзгартириб алдаб ўттиш мана бундай бажарилади: тўпи бор футболчи унга ёндан, олдинроқ ён томондан ёки орқароқ ён томондан ҳужум қилаётган ҳимоячи яқинроқ келишини кутиб, ўртача тезликда харакат қила боради. Тахминан ҳимояи билан учрашиладиган пайтда, оралиқ 2-3 метрча қолганда, яъни ҳимоячи бевосита ҳужум қилиш масофасига келиб қолганида ҳужумчи харакат тезлигини кескин оширади. Бунда у гўё ҳимоячи билан шартли учрашиш нуқтасидан ўтиб кетиб қолади. Айланиб ўтишнинг бу тури майдоннинг ён чизиғи бўйлаб тўп олиб кетаётганда ёки тўпи бор ўйинчи диаганал харакатланаётганида кўпироқ фойда беради. Айланиб ўтишнинг бу усулини бошқачароқ, муайян харакат участкасида хам тезликни камайтириб хам қилса бўлади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling