Майдон ўйинчисининг техникаси. Майдон ўйинчисининг техникаси иккита кичик бўлимдан иборат. Булардан бири харакатланиш техникаси бўлса, иккинчиси тўпни бошқариш техникасидир.
Майдон ўйинчилари харакатланиш техникасининг юқорида таҳлил қилинган.
Тўпни бошқариш техникасига қуйидаги приёмлар группаси киради: зарба бериш, тўпни тўхтатиш, тўпни олиб юриш, харакатлар (финтлар) тўпни олиб қўйиш. Бундан ташқари қўлда бажариладиган специфик приём ён чизиқнинг раги ёғидан тўпни ташлаб бериш ҳам тўпни бошқариш техникасига киради.
Ўйин вақтида қайси приём қанча миқдорда ижро етилиши футболчиларнинг ўйиндаги функцияларига боғлиқ. Приёмларнинг ижро етиш сифати еса майдон ўйинчиларининг ҳаммасида юксак даражада бўлиши керак.
Тўпга бош билан зарба бериш. Бу техник приём ўйиндаги муҳим восита ҳисобланади. Тўпга бош қўйиш ўйин жараёнида якунловчи зарба беришда ҳам шерикларга тўп оширишда қўлланилади.
Пешона билан зарба бериш ва шунинг вариантлари бу приёмдаги енг кўп фойдаланиладиган усуллардир. Аммо ўйин вазиятлари шунчалик кўп тўпнинг йўналиши траекторияси ва тезлиги шу қадар хилма-хилки ўйин жараёнида бош билан зарба беришнинг асосий усулини ва ўйиннинг вариантларини ишлатиш имконияти бўлмайдиган пайтлар ҳам учраб туради. Бундай пайтларда чекка билан,енгса билан, бошнинг тепа қисми билан зарба бериш усуллари анча самара беради. Бироқ бундай зарбалар камдан кам қўлланилади, шунинг учун уларни махсус қараб чиқамиз.
Калла билан тўпга зарба бериш тайёрлов,ишчи ва якунловчи фазаларни ўз ичига олади.
Тайёрлов фазаси каллани орқага тортиш. Буни бажариш учун калла билан гавдани орқага тортилади. Бунда гавдани ростайдиган антагонист – мушаклар чўзилади. Тўп ўйинчининг назаридан пастда қолмаслиги, бошни еса орқага жуда ташлаб юбормаслиги керак.
Ишчи фаза – зарба берувчи харакат ва суриб бориш. Зарба берувчи харакатни бажариш гавдани кескин ростлашдан бошланади. Бевосита зарба бериш бош билан гавда фронтал текисликдан ўтаётган пайтда бўлгани маъкул. Ана шу ҳолатда бош харакати енг катта тезликка еришган бўлиб, бу кучли бош уруш имкониятини беради.
ЙАкунловчи фаза- кейинги харакатлар учун дастлабки ҳолатга ўтиш. Суриб бориш тугагандан кейин гавда харакати тормозланади. Олдинга томон жуда енгашиб кетиш ярамайди, чунки калла ургандан кейин бошқа харакат ва холатларга тайёр туриш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |