Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet111/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   164
Мусобақа турлари. Олдига қўйилган вазифаларга қараб мусобақаларни асосий ва ёрдамчи мусобақаларга ажратиш мумкин. ЙАгона бутун иттифок спорт классификацияси талабларига мувофиқ ташкил етиладиган ва натижаларга кўра спорт клссификацияси белгиланадиган хамда ғолиб ёки чемпион деган ном бериладиган мусобақалар асосий мусобақалрга киради. Мусобақалрнинг асосий тури-календар мусобақалар бўлиб, улар спорт тадбирларининг ягона календар планида назарда тутилади ва тасдиқланган низомга мувофиқ ўтказилади.
Куйидагилар мусобақаларнинг асосий турларига киради:
Биринчилик ёки чемпионатлар:
Кубок мусобақалари:
Саралаш мусобақалари:
Биринчилик ёки чемпионатлар енг маъсулиятли мусобақалр бўлиб уларнинг натижалари бўйича ғолиб жамоага чемпионлик номи берилади. Мусобақалрни ташкил етишнинг бу тури командалар кучини объектив баҳолашга,олиб борилаётган ўқув тренировка ишининг сифатини таққослашга имкон беради.
Кубок мусобақаларига жуда кўп жамоалар жалб қилиниб ғолибни қисқа муддатлар даврида аниқлаш учун ўтказилади. Саралаш мусобақанинг кейинги босқичида қатнашиш учун енг кучли жамоаларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Мусобақаларнинг ёрдамчи турларига қуйидагилар киради.

1.Контрол учрашувлар Намунали учрашувлар


2.Ўртоқлик учрашувлар Қисқартирилган мусобақалар

1.Контрол учрашувлар жамоаларни бўлажак мусобақаларга тайёрлаш ва уларнинг тайёргарлиги текшириш мақсадида ўтказилади.


2.Ўртоқлик учрашувлари ўқув тренировка мақсадларида ёки анъанавий мусобақалар режасида ўтказилади.
3.Намунали учрашувлар футболни оммалаштиришга ва спорт маҳоратини кўрсатишга хизмат қилади.
4.Қисқартирилган мусобақалар бир неча соат мобайнида ўтказилади. Улар
одатда байрам кунларига ва спорт мавсумининг очилиш ёки ёпилиш
маросимларида режалаштирилиди.
Бундай мусобақаларнинг тез ўтиши учун ўйин вақти қисқар-тирилади. Қисқартирилган мусобақаларнинг дастури фақат ўйин ўтказишни емас, балки ўйинчиларнинг техник ёки жисмоний тайёргарлигига қараб мусобақаларни ҳам ўз ичига олади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling