Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet112/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   164
Мусобақаларни планлаштириш. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ҳаракатининг ташкилий тўзуми хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда республика, вилоят, шаҳар ва физкултура коллективларида ўтказиладиган футбол мусобақаларининг муайян системаси қарор топган. Футбол мусобақаларининг планлаштирилиши марказлаштирилган характерда бўлади. Собиқ Иттифоқ министрлар совети қошидаги физкултура ва спорт комитети барча идоралар ва спорт ташкилотлари билан келишиб туриб, мусобақаларнинг ягона йиғма календар режани ишлаб чиқади. Бу мусобақларнинг бир йўла 2 жойда бўлишини, командалардан ташкари банд бўлиб қолишини. Ўзок вақт юлда бўлиши олдини олишга хамда календарлар тўла қимматли ўқув тренировка ишлари учун шароит яратишга имкон беради. Мусобақаларнинг умумий йиғма календар плани фақат тадбирлар рўйхати емас, балки спорт ташкилотларининг футболни янада ривожлантириш юзасидан биргаликда олиб борилган ишларини чуқур ўйланган режадир. У территориал ва идора бўйича уюштириладиган мусобақаларни ўтказиш билан алоқадор барча масалаларни ўз ичига олади. Республика, шаҳар , ўлка ва вилоят мусобақаларининг йиғма календар планини юқори ташкилотлар томонидан режалаштириладиган мусобақалрни ҳисобга олган холда 4 йиллик қилиб тузиш мақсадга мувофикдир. Зарур ўзгартиришлар киритилгандан кейин футбол бўйича умумий йиғма план тегишли физкултура ва спорт комитетларининг оммавий спорт тадбирлари режага киритилади хамда барча спорт ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Ўйин системалари. Амалда ўйиннинг 3 та асосий системаси қарор тропган даврали система, бир ёки икки марта ютқазгандан кейин ўйиндан чиқиб кетиладиган система аввалги икки системанинг комбинациясидан иборат бўлган аралаш система.
Даврали система. Мусобақанинг даврали системасида хар бир команда агар мусобақа бир даврали ўтказилса. Бир-бири билан бир марта , агар мусобақа 2 даврали бўлса 2 марта учрашиши керак. Ўйиннинг бундай системаси мусобақалашувчилар кучлари нисбатини анча объектив белгилашга ва кучли командани аниқлашга имкон беради, бунда мусобақанинг якунидаги тасодифийлик елементи маълум даражада бартараф қилинади. Бу система бўйича мусобақанни 2 даврали қилиб ўтказиш енг тугри система ҳисобланади.
Даврали системада мусобақа иштирокчиларнинг барча ўринлари тўпланган очколар сонига қараб аниқланади. Ўтказилган барча ўйинлари натижасига кўра ғолиб аниқланади. Бир ёки бир неча командалар очколари тенг бўлиб колиши мумкин - унда ғолибни аниқлаш учун мусобақа тартибига қандайдир ўзгартиришлар ёки тадбирлар (масалан, шу командалар уртасрда ! қўшимча ўйинлар ёки шу командалар ўртасидаги ўйналган ўйин натжжалари ёки киритилган ёки ўтказиб юборилган тўплар нисбати) назарда тутилган бўлиши керак.
Даврали система бўйича ўйнаш тартибида куръа ташлаш билан мусобақада қатнашувчи жамоалрнинг номерлари аниқланади. Командаларнинг аниқланган номерлари асосида ўйинлар жадвали (календари) аниқланади. Мусобақалар бир даврали қилиб ўтказилган ўйин бир-бири билан беллашувчи икки жамоанинг дастлабкисининг майдонида ўтказилади. Агар мусобақада икки давра назарда тутилган бўлса 2 чи ўйин кейинги жамоа майдонида ўтказилади. Даврали система бўйича ўтказиладиган ўйинлар календарини 3 усул билан тузиш мумкин. Биринчи усул мусобақада иштирок етувчи командалар сонига қараб, командаларнинг умумий сонига яқин бўлган ток сон олинади ва ўнга мувофик равишда вертикал чрзиқлар ўтказилади. Масалан,, 6 команда бўлса ўнга (яъни 6 сонга) яқин бўлган ток сон ёки 5 сон бўлади. Демак 5 вертикал чизиқ ўтказиш зарур, агар жамоалар сони 10 бўлса ўнга яқин сон 9 та вертикал чизиқ чизилган бўлиши керак ва хакозо.
Вертикал чизиқларнинг остидан ва устидан , пастдан бошлаб , чапдан ўнгга қаратиб командар номери кетма-кет тартибда , биринчидан комадалар сонига яқин бўлган ток сонга орада бир чизиқ қолдириб ёзиб чиқилади. Бу номерлар кейинги номерларни график тарзда ёзишда дастлабки режа бўлиб ҳисобланади. Биринчи кун ўйинлар календарини тузиш учун биринчи номердан бошлаб вертикал чизиқ атрофида соат стрелкасига қарши олиб борувчи тартибда барчи иштирок етувчи номерлар ёзиб чиқилади қолган ўйин кунларининг календарини тузиш учун вертикал чизиқлар ўртасидага барча номералр, аввал уларнинг остига ва устига қўйилган номерларни ҳисобга олган холда илон изи қилиб қўйиб чиқилади. СҲуни хам айтиш керакки , номерлар бирин кетин вертикал чизиқларнинг ўнг томонидан ортиб борувчи тартибда такрорланиб ёзилади. СҲундан кейин иккинчи ва қолган календар кунларда хам беллашувчи жамоаларни аниқлаш учун хар бир вертикал чизиқнинг чап томонига аввалги календар кундаги номерлар ўзгаришсиз ўтказилиши керак.

10 жамоа учун ўйинлар календарини тузиш


( 10 га яқин кичик ток сони 9 )













6










7










0

6

5




5

7




7

6

6

0




0

7

~ 9

7

4




4

0




0

5

5

9





Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling