Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
Жамоа ҳаракатлари. Ўйинчиларнинг ҳужум қилаётган рақибларга қарши уюшқоқ тактик ҳаракатлари мудофаада жамоа бўлиб ўйнаш негизида ётади. Бундай ҳаракатлар ҳужумни муваффақиятли қайтариш ва мудофаа ҳолатидан чиқиб, ҳужумга ўтиш имконини беради. Бу ҳаракатларнинг ҳимоя қисми хавфли зонада тезлик билан куч тўплаш системасидан, ҳимоя қатори ўйинчиларини қайта жойлаштириш ва бир-бирини алмашлашдан иборат бўлади. Кўпроқ қандай вазифани ҳал етишга қаратилганлигига қараб ҳимоядаги жамоа ҳаракатларини персонал ҳимоя, аралаш ҳимоя ва зона ҳимоясига бўлиш мумкин.
Персонал ҳимоя — бу мудофаа қилаётган ҳар бир ўйинчи ўзига топширилган рақиб ўйинчиси учун қатъиян жавобгар қилиб уюштирилган мудофаа. Бунда жамоанинг ҳар бир ўйинчисига рақибларнинг маълум бир ўйинчисини қаттиқ «тутиб», унинг ҳаракат қилишини, шериклари билан ҳамкорлик қилишини қийинлаштириш топшириб қўйилади. Ўйинчини қаттиқ «тутиш» дан кўзланган мақсад рақибнинг ўйин ҳаракатларини бошлашига йўл қўймаслик, унинг бошлаб улгурган ўйинини бузишдан кўра осон еканлигидир. Бунинг учун ҳужумчи билан оралиқ масофани шундай сақлаш керакки, токи унга йўналтирилган тўпни олиб қолиш, ёки ҳужумчи билан бирга ҳаракатлана бориш ёхуд тўпни қабул қилиш пайтида унга ҳужум қилиш мумкин бўлсин. Бироқ, кўпинча шундай бўладики, унда қатъиян персонал ҳимояга қарши ҳужум тўғри уюштирилса, ҳужум қилаётган томон манёврлар ёрдамида ўзига керакли зонани бўшатиб олиш ёки қўриқловчиларини улар учун ўрганиш бўлмаган, қолаверса ўзларига хос вазифаларини бажара олмайдиган позицияларга олиб кетиш имкониятига ега бўлади. СҲунда ҳимоячиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, страховка қилиш имконияти бузилади. Персонал қўриқлаш ўйинчилардан ўйинни тактик жиҳатдан жуда нозик тушунишни, тез ҳаракат қилишни ва ўхшаш вазифаларни бажара билишни талаб қилади. Ҳозирги футболда ҳимояда персонал ўйнаш усули соф кўринишда ишлатилмайди-ю, лекин ҳимоянинг тактик воситалари хазинасида у ҳамон муҳим рол ўйнаб келмоқда. Зона ҳимояси бу ҳимояда ўйин ўйнашнинг ҳимоя қатори ўйинчиларидан ҳар бири майдоннинг маълум участкасини назорат қилиб, шу зона доирасида пайдо бўлган ҳар бир рақиб ўйинчиси билан тўп учун курашга киришадиган тактик усулидир. Зона ҳимоясида мудофаадаги ўйинчи дарвозага нисбатан пайдо бўлган ҳар бир хавф учун ўзини жавобгар ҳис етиши керак. Бундан ташқари зона ҳимоясида шерикларнинг страховка тарзида бир-бирига ёрдам бериши ҳам бўлади. Қўриқланаётган ўйинчиларни бир-бирига «ошириш» бундай ҳимоядаги зарур елемент ҳисобланади. Бундай «ошириш» ҳужум бошланиши олдидан ёки атака ендигина бошланган вақтдан амалга оширилиши керак. Ҳужумнинг якунловчи босқичида ўйинчиларни бевосита ўз дарвозаси яқинида «ошириш» елементини бажариш тавсия етилмайди. Ҳимоядаги ўйин зона системасининг персонал қўриқлашга нисбатан афзаллиги шундаки, бунда майдоннинг ҳеч бир қисми мудофаадагиларнинг назоратидан четда қолмайди. Бироқ бу система ҳам камчиликдан холи емас. Бунда ҳужумчилар ннсбатан бемалол ҳаракатланиб жойларини ўзгартирадиган бўлиб, бу уларга ҳар қалай бехалақит тўп қабул қилиш, сон жиҳатдан ортиқлик ҳосил қилиш ва ҳ. к. имкониятларни яратади. Аралаш ҳимоя ҳозирги футболда ҳимояда ўйнашнинг енг кўп тарқалган ва енг оқилона тактикаси ҳисобланади. Бунда персонал ҳимоя билан зона ҳимоясининг принциплари узвий қўшилган бўлади: баъзи бир ўйинчилар топшириққа биноан фақат ўзига топширилган рақиб ўйинчисини қўриқлаб юрсалар, бошқа бирлари кўпроқ зонада ўйнайдилар. СҲунингдек, битта ўйинчи ҳам бу иккала методни бирга қўшиб қўлланиши мумкин. СҲундай қила билиш ҳимояда ўйнаш методларини кўпайтириб, жамоанинг мудофаа ҳаракатлари хазинасини бойитади ва бу ҳаракатларни кучайтиради. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling