Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Жисмоний тайёргарликнинг вазифалари ва мазмуни


Download 1.64 Mb.
bet41/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   164
Жисмоний тайёргарликнинг вазифалари ва мазмуни.
Жисмоний тайёргарликнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Сог`лиқни мустаҳкамлаш.
Хаётий – зарур ҳаракат малакаларини такомиллаштириш (юриш, чопиш, сакраш ва ҳакозо).
Ҳаракат сифатларини ривожлантириш.
Ҳаракат малакаларини хажмини ошириш ва уларни ижро етиш доирасини кенгайтириш.
Организмнинг о`йин давомида иштирок етувчи орган булим ва мушак гуруҳларининг функцияларини шакллантириш.
О`йин малакаларини самарали о`злаштиришни таъминловчи махсус сифатларни ривожлантириш.
Жисмоний тайёргарлик икки хил бо`либ: умумий ва махсус жисмоний тайёргарликка бо`линади.
Умумий жисмоний тайёргарлик спорт машг`улотини муҳим вазифаларидан бири. Шуг`улланувчиларнинг то`ла қонли жисмоний тараққиётини ва ҳар томонлама жисмоний тайёргарлигини таъминлашга қаратилган. УЖТ ҳаётий зарур ҳаракат малакаларини такомиллаштиришга ва асосий жисмоний сифатларни ривожлантиришга ё`налтирилган жараёндир. Мақсади – МЖТнинг пойдевори бо`лган УЖТ базасини яратишдир.
Вазифалари – асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш, организмни функционал имкониятларини ошириш, ҳаракат малакаларининг хажми ва ижроий чегарасини кенгайтириш, сог`лиқни мустаҳкамлаш, тикланиш жараёнини фаоллаштириш, организмнинг ташқи ва ички таъсирларига бо`лган бардошини оширишдан иборат.
Умумий жисмоний сифатларга куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамкорлик ва егилувчанлик киради.
УЖТ – жисмоний сифатларни алоҳида ёки биргаликда ривожлантирувчи о`зига хос жисмоний машқлардан иборат.
УЖТни амалга ошириш жараёнида ҳар-хил спорт ускуналаридан, анжомлардан, тренажёрлардан ва табиат омилларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Спорт машг`улотининг айрим босқич ва даврларида УЖТ машқлари ва машг`улотларининг хажми, шиддати, ё`налиш ва тузилиши о`зига хослиги билан фарқланади.
Махсус жисмоний тайёргарлик – танланган спорт туридан юқори натижаларга еришиш мақсадида шу спорт турида асосий ва ҳал етувчи аҳамиятга еага бо`лган жисмоний сифатларни ривожлантиришга ё`налтирилган жараёндир.
Вазифалари:
волейболга хос махсус ҳаракат сифатлари ва қобилиятларини (тезкорлик, куч – тезкорлик, чаққонлик, махсус чидамкорлик ва ҳакозо) ривожлантириш.
о`йин техникасини о`злаштиришда зарур бо`лган қобилиятларни ривожлантириш.
о`йин тактикасини о`злаштиришда зарур бо`лган қобилиятларни ривожлантириш.
МЖТ спорт машг`улотининг барча босқич ва даврларида хажм ва шиддат муносиб меъёрда қо`лланилади.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling