Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet43/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   164
Тезкорликни тарбиялаш.
Жисмоний фазилатлардан бири бо`лган тезкорлик деганда биз волейболчининг маълум шароитда қисқа вақт ичида, ҳаракатларни бажара олиш қобилиятларини тушунамиз.
Тезкорлик намоён бо`лишининг қуйидаги формалари мавжуддир:
тафаккур (фикрлаш) жараёнининг тезлиги;
оддий ва мураккаб реаксияларнинг қандай бо`лмасин бирон бир ташқи таъсир ёки комплекс таъсирларга жавобан тезлиги;
якка ҳаракатни бажариш тезлиги;
ҳаракатлар частотаси.
О`йинчи ҳаракат фаолиятининг тезлиги биринчи навбатда ҳаракатларни координация килувчи марказий нерв системасининг фаолиятига муносиб бо`лиши лозим. Волейболчининг тезкорлиги конкрет реаксия тезлигида, жадал силтанишда, ҳамда то`п билан, то`псиз усулларни бажариш тезлигида аниқ ифодаланади. Тезкорликни ривожлантириш учун югуришда қайта тезланиш, велосипедда учиш ва шунга о`хшаш ҳар хил максимал частота билан бажариладиган сиклик машқлардан фойдаланилади. Қайта тезланишда максимал даражага етказадиган қилиб тезликни секин-аста, текис ошириб бориб, ҳаракат амплитудасини катталаштириш лозим. Тезкорликни ривожлантиришга ёрдам берадиган яна ко`пгина машқларни келтирамиз:
ёнбошлаб, орка билан жадал югуришни бажариш;
тиззани юқорироқ ко`тариб ва қадамларни максимал частотада қо`йиб югуриш;
25-80м масофага оёқ учида депсиниб тез сакраб-сакраб ҳаракат қилиш;
максимал частотада айлантирилаётган калта ва узун арг`амчи билан сакраш, айланиб турган арг`амчи устидан ёки тагидан югуриб о`тиш;
о`рта масофага югураётганда темпни то`сатдан о`згартириш;
дастлабки югуриб боришдан со`нг 20-30м масофада максимал тезликка еришиш;
Силтаниш ва тез юришлар ҳар-хил естафеталарда мусобақа услуби билан о`тказилгани маъқул. Бир машг`улотга мо`лжалланган тезкорликни ривожлантиришга қаратилган машг`улот ишининг хажми унча катта бо`лмаслиги керак.
КУЧ – бу ташқи қаршиликни енгиш ёки уни «ушлаб» туриш маъносини англатади. Куч икки турга бо`линади: динамик куч ёки статик куч. Динамик куч – бу о`згарувчан куч. Статик куч – бу бир хил вазиятда ижро етиладиган куч.
Статик куч учга бо`линади:
«енгиб» олинадиган статик куч: М: ерда ётган ог`ир тошни ко`тариб олиб ушлаб туриш;
бир хил вазиятда сақлаб туриладиган статик куч. М: шу тошни бир хил вазиятда ушлаб туриш.
карашликни «енга олмайдиган» статик куч. М: шу тош ута ог`ир бо`лгани сабабли уни кутариш имконияти юк. Лекин мушаклар таранглашади ва статик иш бажариб туради.
Кучни ривожлантирувчи машқлар ортикча зо`риқиш билан бог`лиқ бо`лмаслиги керак, кучаниш холларидан умуман воз кечиш мақсадга мувофиқ. Бундай моҳиятга ега бо`лган машқларни унча ог`ир бо`лмаган анжомлар билан катта тезликда бажарган маъқул.
Қиз болалар гуруҳида бундай машқларни қо`ллаш алоҳида назорат ва ехтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим.
Тайёргарликнинг мазкур босқичида чаққонликни ривожлантириш о`йин малакаларининг техникасини о`злаштиришда алоҳида аҳамият касб етади.
Бу сифатни тарбиялаш – турли тошлар билан машқ қилиш, гимнастика, акробатика спорт о`йинларига оид машқлар ёрдамида амалга оширилади.
Бундай машқларни секин-аста мураккаблаштириб бориш зарур.
Куч замонавий спорт машг`улоти амалиётида спортчининг енг муҳим жисмоний фазилатларидан бири бо`либ ҳисобланади.
Чунки куч маълум даражада о`йинчининг майдонда ҳаракатланиш тезлиги, юқорига сакрашнинг баландлиги даражасини белгилайди.
Куч о`з характерига ко`ра: абсолют куч, нисбий куч, «портловчи» ва «стартга» оид бо`лиши мумкин.
Абсолют куч – мушак (ёки мушаклар гуруҳи) о`з ог`ирлигидан қатъий назар қисқарган вақтда максимал кучнинг ривожланиши.
Нисбий куч – о`йинчи танаси ог`ирлигининг бир килограммига то`г`ри келадиган миқдор.
Портловчи куч – спорт машқи ёки о`йин ҳаракати шароитида регламентлаштирилган минимал вақт ичида катта кучланишга еришиш қобилиятини билдиради. Бу кучни волейболчилар сакрашда, то`п киритишда, зарбли урушда, то`сиқ қо`йишда конкрет амалга оширадилар. Шунингдек «портловчи» кучнинг даражаси мушакнинг реактив қобилиятига бог`лиқ бо`лади. Ишлаётган мушаклар зарба билан механик чо`зилгандан кейинроқ мускул қисқариши ёрдамида катта ҳаракат кучланиш хосил бо`лади. Қо`зг`алган мушакларнинг еластик о`згаришни чиқарадиган дастлабки чо`зилиш уларда кинетик енергияни о`зига олиши туфайли бо`ладиган айрим кучланиш потенциалининг жамг`арилишини таъминлаб беради.
Спорт машг`улотларида мускуллар о`з узунлигини о`згартирмасдан (статик, изометрик режим) ва о`з узунлигини қисқартирган холатда куч ко`рсатади.
Мушаклар чо`зилганда устун келадиган ва то`сиқсиз режимлар биргалашиб «динамик режим» тушунчасини хосил қилади. Кучни тарбиялаш жараёнида куч қобилиятларининг барча турларини ривожлантириш керак.
Кучни ог`ирликдан фойдаланиш характери бо`йича ривожлантиришга қаратилган машқларни икки гуруҳга бо`лиш мумкин: ташқи ог`ирланиш ёки қаршиланиш ва о`з ог`ирлиги ёки баданининг қисман ог`ирлиги орқали бажариладиган машқлар. Машқларнинг биринчи гуруҳи волейболчининг мускулларини ривожлантиришда катта имконият яратади. Ог`ирланишлар ва қаршиликлардан (гантеллар, ядролар, тулдирма то`плар, ог`ир тошлар, штанга, рақибнинг ог`ирлигини ва қаршилигини енгиш, еспандерлар ва ҳакозо) кенг ко`ламда фойдаланиш ва уларнинг турли – туманлиги машг`улот нагрузкасининг хажми ва интенсивлигини белгилаб беришга имконият яратади. Бундай керакли машқлар мускуллар гуруҳининг ривожланишига қаратилган бо`либ у спортчини тезда катта кучланишлардан то`лиқ бо`шатиш қобилиятига о`ргатишга ёрдам беради. Шу билан биргаликда шериги томонидан ко`рсатилган ҳар хил қаршиликлар орқали бажариладиган машқлар спортчиларда катта ирода кучни талаб қилади. Негаки улар фақат кучдангина мусобақалашиб қолмасдан, шу кучдан олий даражада фойдалана олишда ҳам бахслашадилар.
Иккинчи гуруҳ учун о`зига хос хусусият, бу снарядда бажариладиган гимнастик машқлар, арқонга чиқиш, о`з вазнини куч билан ко`тариш, о`тириш – туришлар, оёқлар тиззалари ярим букилган холатда юриш ва ҳакозолар ҳисобланади. О`з ог`ирлигига қаршиланиш орқали бажариладиган машқлар о`йинчилар учун аста-секин бажаришдан тез бажаришга оддийдан мураккабга о`тишга имконият яратади. Бу машқларни бажаришда мускул гуруҳлари ишга қанчалик кам жалб қилинган бо`лса, баданнинг силжиш ё`ли канчалик қисқа бо`лса ва баданнинг камрок қисми ог`ирлик бо`либ қаршиланса, уларни шунчалик ко`п такрорлаш лозим.
Оёқ ва тана кучини ривожлантириш учун катта кучланиш билан босқичма-босқич ошиб борувчи режимда бажариладиган машқлар самарали машқлар ҳисобланади. Ана шундай машқлардан бири – елкага қо`йилган штанга билан о`тириб туриш типик машқдир.
ЧАҚҚОНЛИК – турли мураккаб ҳаракатларни тез ва аниқ ижро етилиши демакдир. Волейболда ушбу сифат волейболчининг майдонда муайян вазиятга нисбатан то`г`ри, тез ва аниқ ҳаракат қилиши зарурлигини англатади. Бу сифат кенг мазмунли тушунча бо`либ, о`з ичига текзкорлик, куч, чидамкорлик, егилувчанлик каби сифатларни қамраб олган.
Чаққонликни болалик даврдан бошлаб ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Мазкур сифатни тарбиялашда машқларнинг енг оддийсидан бошлаб, секин-аста мураккаб машқларга о`тиш зарур.
Чаққонликни ривожлантиришда гимнастика, акробатика, спорт ва миллий о`йинлар жуда қо`л келади.
ЕГИЛУВЧАНЛИК – бу тана бо`г`имларининг максимал амплитудада букилиши ва ёзилишидир. Бу сифат аксарият машқлар толалари еластиклиги (чо`зилувчанлиги) ва тонусига бог`лиқ. Егилувчанликни ривожлантириш, биринчи навбатда, мунтазам мувофиқ машқлар билан шуг`улланишга бог`лиқ.
Егилувчанликни ривожлантириш бошланг`ич мактаб ёшидан бошлангани мақсадга мувофиқ. Чунки бу ёшдаги болаларнинг организми - суяклари, мушак ва бугинлари егилувчан – пластик хусусиятга ега бо`лади.
Мазкур сифатни ривожлантиришда секин суръатда бажариладиган ҳар хил ё`налишга оид бо`лган ва катта доирали амплитудада ижро етиладиган машқлар қо`л келади. Бундан ташқари егилувчанликка хос елементлари бо`лган ҳаракатли ва спорт о`йинлари натижа беради. Гимнастика, акробатика машқлари билан шуг`уланиш ҳам айни муддао. Зикр етилган машқлар мунтазам, узоқ вақт ва қайта-қайта бажарилиши лозим.
ЧИДАМКОРЛИК деб организмнинг узоқ вақт чарчамасдан фаолият ко`рсатиш ёки бирор – бир ҳаракатни юқори самарада узоқ вақт давом еттира олиш қобилиятига айтилади.
Чидамкорлик сифатини тарбиялаш машг`улот жараёнининг асосий вазифаларидан биридир. Бу сифатнинг юқори даражада ривожланганлиги спорт маҳоратининг самарали усишига, узоқ вақт давомида егаллаган техник ва тактик малакаларининг мусобақа жараёнида фаол ижро етилишига замин бо`лади.
Чидамкорлик шуг`улланувчи спортчиларнинг ёшига, тайёргарлигига, малакасига қараб тарбияланиши керак бо`лади. Бунда ҳаракатли ва спорт о`йинлари, естафеталар, турли ог`ирликлар билан бажариладиган машқлар, чопиш-кроссдан фойдаланиш қо`л келади.
Умумий чидамкорлик узоқ масофага чопиш, сузиш, велосипедда учиш каби воситалар ёрдамида ривожлантирилиши мумкин.
Волейболчиларга хос махсус чидамкорликни тарбиялаш узоқ вақт давомида волейбол ва бошқа спорт о`йинлари, ҳаракатли о`йинлар, ҳар хил ё`налишларга – о`згарувчан ё`налишларга қайта-қайта чопиш, чарчаш холатида турли машқларни бажариш асосида амалга оширилади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling