Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
Тезкорликни тарбиялашЖисмоний фазилатлардан бири бо`лган тезкорлик деганда биз гандболчининг маълум шароитда қисқа вақт ичида ҳаракатларни бажара олиш қобилиятини тушунамиз. Тезкорлик намоён бо`лишининг қуйидаги шакллари мавжуддир: -тафаккур (фикрлаш) жараёнининг тезлиги; -оддий ва мураккаб реаксияларнинг қандай бо`лмасин бирон-бир ташқи таъсир ёки мажмуа таъсирларга жавобан тезлиги; -якка ҳаракатни бажариш тезлиги; -ҳаракатлар тезлиги (айрим ҳаракатлар такрорланишини бажариш вақти). О`йинчи ҳаракат фаолиятининг тезлиги биринчи навбатда ҳаракатларни координация қилувчи марказий асаб тизимининг фаолиятига муносиб бо`лиши лозим. Гандболчининг тезкорлиги аниқ реаксия тезлигида, жадал силтанишда, 15-25 м. масофада ко`рсатиладиган югуриш тезлигида ҳамда то`п билан ва то`псиз техник усулларни бажариш тезлигида аниқ ифодаланади. Тезкорликни ривожлантириш учун югуришда қайта тезланиш, велосипедда учиш ва шунга о`хшаш ҳар хил юқори тезланиш билан бажариладиган даврий машқларидан фойдаланилади. Қайта тезланишда юқори даражага етказадиган қилиб тезликни секин-аста, текис ошириб бориб, ҳаракат амплитудасини катталаштириш лозим. Тезкорликни ривожлантиришга ёрдам берадиган яна ко`пгина машқларни келтирамиз: - ёнбошлаб орқа билан жадал югуришни бажариш; - тиззани юқорироқ ко`тариб ва қадамларни юқори тезликда югуриш; - 25-80 м. масофага оёқ учида депсиниб тез сакраб-сакраб ҳаракат қилиш; - юқори тезликда айлантирилаётган калта ва узун арг`амчи билан сакраш; айланиб турган арг`амчи тагидан ёки устидан югуриб о`тиш; - о`рта масофага югураётганда тезликни то`сатдан о`згартириш; - дастлабки югуриб боришдан со`нг (6-8м) 20-30м масофада юқори тезликка еришиш. Силтаниш ва тез югуришлар ҳар хил естафеталарда мусобақа методи билан о`тказилгани маъқул. Бир машг`улотга мо`лжалланган тезкорликни ривожлантиришга қаратилган тренировка ишининг ҳажми унча катта бо`лмаслиги керак. Тезкорликни ривожлантириш учун о`йин техникаси ва тактикасига оид айрим машқлардан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тез ёриб о`тиш, -прессинг ҳам, юқори тезликда то`пни йерга уриб юриш ва чалг`итиб о`тиш каби машқлар ҳам тезкорликни ривожлантиришга имкон яратади. Баланд бо`йли о`йинчиларнинг якка ҳаракатида ҳужум ва ҳимояда оёқ ҳаракатини тезлантириб, ҳаракат тезлигини ривожлантиришга катта аҳамият бериш керак. Икки тамонлама о`йинда тезкорлик ҳаракатини тарбиялашда у ёки бу топшириқни бажаришда ва мусобақа қоидаларини о`згаришида, масалан кичик майдонда о`йнаганда о`йин вақтини қисқартирганда топшириқни бажаришда бирон бир натижага еришиш лозим. Буларнинг ҳаммаси ҳаракатни тезкор бажаришга бог`лиқдир. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling