О`з-о`зини текшириш учун саволлар ва топшириқлар.
Тактиканинг асосий вазифасини изоҳлаб беринг.
Ҳужум тактикаси таснифи.
Позицион ҳужум нима?
Ҳужум о`йини тизимларини атаб о`тинг.
Алоҳида гуруҳ, жамоа ҳаракатлари то`г`рисида тушунча беринг
Ҳимоя тактикаси таснифи.
Ҳимоя турларини изоҳлаб беринг
Ҳимояда учрайдиган тизимларни санаб о`тинг
О`йинчиларни «зонали» тизимда жойлаштириб беринг.
Дарвозабон о`йини таснифи.
Қарши ҳужум деганда нимани тушунасиз?
Мавзу 5. Гандболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги.
Режа:
1.Жисмоний тайёргарликнинг мақсад ва вазифалари.
2.Кучни тарбиялаш.
3.Тезкорликни тарбиялаш.
4.CҲаққонликни тарбиялаш.
5.Чидамлиликни тарбиялаш.
6.Егилувчанликни ва бо`шашишни тарбиялаш.
Жисмоний тайёргарликнинг асосий мақсади – спортчини ҳар томонлама ривожлантириш, унинг функсионал имкониятларини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашдир. Гандболчи жисмоний тайёргарлигининг аниқ бо`лимлари қуйидаги вазифаларни ечишга қаратилган.
организм функсионал тайёргарлик даражасининг сафарбарлик имкониятларининг ошириш;
о`йин фаолияти еффективлигини таъминлаб берадиган жисмоний фазилатлар: куч, тезкорлик, чаққонлик, Чидамлилик, егилувчанлик билан бевосита бог`ланган мажмуавий жисмоний қобилиятлар-сакровчанлик, старт тезкорлиги ва ирг`итувчанлик ҳаракатининг қуввати, о`йин чаққонлиги, о`йин Чидамлилиги ва атлетик тайёргарлик даражасини ошириш.
Умуман олганда, жисмоний тайёргарлик жараёни спортчининг организмида гандбол о`йинига хос бо`лган катта жисмоний юкламалар таъсирида ко`никиш ҳосил қилиб бориши керак. Бунда функсионал ва атлетик тайёргарликнинг асосий воситалари жисмоний машқлар ҳисобланади. Улар о`зининг асосий ё`налишига ко`ра қуйидаги гуруҳларга бо`линади:
а) организм ички тизимларининг функсионал имкониятларини оширишга қаратилган машқлар;
б) куч, тезкорлик, чаққонлик, Чидамлилик, егилувчанлик каби жисмоний фазилатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар.
Гандболда жисмоний тайёргарлик тавсифи мажмуали бо`лганлиги учун машг`улот жараёнида турли методлар ва ташқилий-метод шаклларидан, яъни:
«айланма» тренировка вариантларидан;
«қо`шма таъсир» методидан ва шу асосда жисмоний тайёргарликнинг (техника, тактика билан бевосита чамбарчас бог`ланган) бошқа турларидан биргаликда фойдаланишга имконият яратилади.
Шуни таъкидлаб о`тиш керакки, Гандболчи жисмоний тайёргарликда қандай спорт тури воситаларидан фойдаланган бо`лса, у о`ша спорт тури техникасининг елементларини то`ла егаллаб олиши керак, чунки ҳаракат малакаси фақат то`г`ри тузилган тақдирдагина айрим жисмоний фазилатлар фойдали бо`лиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |