Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


О`рта ёшдаги гандболчилар билан ишлаш услубиятлари


Download 1.64 Mb.
bet96/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   164
О`рта ёшдаги гандболчилар билан ишлаш услубиятлари.
13-14 ёшликлар. Асосий вазифа – болаларни спорт фаолиятига жалб етиш. Бо`лажак моҳир спортчини тайёрлашнинг бу даври жуда муҳим давр ҳисобланади. CҲунки бу ёшда кичик гандболчиларнинг ёш – жинс хусусиятлари ва уларнинг ривожланиши о`қувчиларда ҳаракат малака ва ко`никмаларини шакллантириш. Уларда қобилият ва майлларни намоён етиш бо`йича аниқ мақсадни ко`злаган ҳолда иш олиб бориш учун г`оят катта имконият яратиб беради.
Тайёргарлик вазифалари:
А) спорт техникасини, илгари о`рганилган машқларни мустаҳкамлаш
ва кенгайтириш ҳамда замонавий техникани егаллаш;
Б) гуруҳ бо`либ ва бутун жамоа билан о`йнаганда о`заро келишиб
ҳаракат қилиш қоидаларини егаллаш, муайян тактик тизимлар ва
уларнинг мураккаб харакатларидан фойдаланиш вақтида
қо`лланилган о`заро ҳаракатларга ушбу қоидаларни тадбиқ етиш.
В) умумий жисмоний тайёргарликни янада такомиллаштириб бориш,
аниқ о`йин фаолиятида фойдаланиладиган махсус сифат ва
қобилиятларини ривожлантириш учун машқлар ҳажмини аста-
секин ошириб бориш;
Г) жамоада еҳтимол тутилган о`йин функсияларини белгилаб олиш
учун якка майллар ва қобилиятларини аниқлаш.
О`рта ёш – бу жинсий етилиш давридир. Бу даврда ёшлар гавдаси бо`йига тез о`сади, мушак тизимлари катталашади, асаб тизими жадал равишда ривожланади. Бу давр Шуниси билан қимматлики, боланинг организми жисмоний машқларнинг тарбиявий таъсирига ва сог`ломлаштирувчи таъсирига ко`проқ даражада берилувчан бо`лади. Организмнинг ривожланиши барча болаларда то`лқинсимон тарзда ривожланади, ҳамда бир ҳилда кечмайди. О`сиш суръатлари ниҳиятда якка ҳолда бо`лади, бу еса педагогик ишлар олиб бориш учун жуда муҳимдир.
Билим савияси кенгайиб боргани сари янги-янги ҳиссиётлар вужудга келади. Бош мия по`стлог`ида қо`зг`алувчанлик ҳамда асаб тизими умумий ташқи таъсирчанлик ортиб бориши психикада инъкос етади. У беқарор бо`либ қолади. Бу ёшдаги йигит-қизлар ко`пинча о`жар, сал нарсага ҳам хафа бо`ладиган, ҳаддан ташқари таъсирчан бо`либ қоладилар. Улар бироз чо`зиладиган зо`риқишларни, узоқ давом етадиган мусобақаларни ёмон ко`радиган, машг`улотлардан қаттиқ истироб чекадиган, машг`улот юкламаларини жадаллигини ко`тара олмайдиган, машқлардаги бир хилликдан зерикадиган бо`либ қоладилар. О`з кучига ҳаддан ташқари ортиқча баҳо бериш ҳоллари ҳам тез-тез учраб туради.
Бу йиллар ичида ҳаракат билан бог`лиқ ҳар хил функсияларнинг ривожланиши айниқса юксак даражага ко`тарилади. Бу ёшдаги йигит-қизлар о`та егилувчанлик, букилувчанлик бажарадилар. ЙАнги мураккаб ҳаракат мувофиқлигини, катта тезлик, аниқлик, ривожланган мушак ҳисси, яхши мо`лжал ола билиш ва яхши хотира талаб қилинадиган мураккаб ҳаракатларни о`рганиб олишга қодир бо`ладилар.
Айни вақтда умумий жисмоний тайёргарликни такомиллаштириш устида олиб бориладиган ишлар давом еттирилади. Аста секин махсус жисмоний сифатларни ва айниқса тезлик-куч сифатларини такомиллаштириш бо`йича бажариладиган машқлар тобора ко`проқ аҳамият касб ета бошлайди.
Спорт техникаси устида иш олиб бораётган вақтда анча усуллардан фойдаланилади. Техника устида ишлаганда у қо`лланаётган шароитни мураккаблаштиришга алоҳида еътибор берилиши керак. Рақиб билан машқ қилиб бир-бирига қарши қилинаётган ҳаракатлар кучайиб бораётган шароитда о`заро таъсир ко`рсатиб бажариладиган мажмуа тавсифдаги машқлар каттагина ҳажмини ташкил етади. Машг`улот ишида техникани такомиллаштириш ва жисмоний сифатларни о`стиришга қаратилган машқларни бир-бирига қо`шиб бажариш керак.
То`п ташлаш техникасини устида иш олиб борилаётган вақтда асосий еътибор аниқликни ривожлантиришга қаратилади. Болаларни то`п ташлашга, уни қо`лдан тегишли тезлик асосида чиқариш маҳоратига ва то`пни нишонга теккизишга о`ргатилади. То`п тезлиги уни тегишли ё`налишда учиб бориши билан қо`шиб амалга оширилиши керак.
Бу даврда тактик тафаккур ва ҳулқ атвор малакаларини ҳамда маҳоратини шакллантириш бо`йича бажариладиган ишлар катта о`рин тутади. Бунда ишни икки ва уч о`йинчи о`заро келишиб ҳаракат қилиш ё`ллари, о`йин о`тказишнинг асосий тизимлари о`рнатилади.
О`йинга тайёргарлик ишлари асосан жамоани шакллантиришга, о`йиннинг о`йин ко`рсата олиш қобилиятини оширишга қаратилади. Бунда ҳар бир о`йинчи о`з о`рнини ва вазифаларини яхши билиб олиши керак. Лекин бу билан бирга, ҳар бир йигит ва қиз турли жойларда о`йнай олишга о`рганиши зарур. Бу келажакда спорт соҳасида ихтисослашиш учун, тактик билим доирасини ҳамда тактик ҳулқ-атвор ко`никмаларини кенгайтириб бориш учун спортчининг якка қобилиятларини то`лароқ очилишига ёрдам беради.
Тренировка машг`улотларига ко`проқ икки ҳил юклама қо`лланилади: яъни нисбатан узоқ давом етадиган юкламалар ҳамда, мо`ътадил жадаллик билан о`тадиган юкламалар, машқлар о`ртасидаги оралиқларда дам олишга имкон берадиган юкламалар.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling