Урганч давлат университети «ахборот технологиялари»


Download 117.5 Kb.
bet3/7
Sana17.06.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1527048
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КУРС ИШИНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА С ЖАФАРОВ

Курс ишининг ёзилиши
Даставвал курс ишининг режаси тузилади. Режа илмий раҳбар билан келишилади. Курс иши режасини ишлаб чиқиш учун талаба уз тадкикотининг структураси (тузилиши)ни аник тасаввур килиши лозим.
Одатда курс иши структураси қуйидагича кўринишга эга:
- биринчи бобда кўриб чиқиладиган муаммонинг умумий назарий асослари баён этилади:
- иккинчи бобда куриб чиқиладиган муаммонинг мавжуд – муваффакиятли ва самарали хамда муваффақиятсиз ва самарали чиқмаган амалий ечиш йўллари таҳлил қилинади, яъни «қандай бор бўлса, шундайлигича»;
- учинчи бобда муаммонинг мувоффик асос билан янги ечиш йуллари аникланади, яъни «кандай булиши керак».
Ҳар бир боб яна бир неча бўлимларга ажралади.
Курс иши бошкачароқ тузилиши, масалан, илмий раҳбар ёки талабанинг ихтиёридан келиб чикан ҳолда 2 та бобдан иборат бўлиши мумкин.
Курс иши структураси тузилгандан сўнг бобларнинг ишчи номлари ифода килинади. Шу билан бирга асос соладиган тамойилларга риоя килиш лозим:
- хар бир бобнинг номи ва курс иши мавзуси билан бутунлай бир хил булишига йул куйилмайди;
- бобнинг ишчи номи унинг мазмуни мохиятини лёнда, аник ва тушунарли тарзда акс этиши даркор.
- бобларнинг ишчи номлари бир бири билан мантикий равишда боглик булиши лозим;
- бобларнинг ишчи номлари курс ишида кулланиладиган атамалардан фойдаланиб, яхлит бир услубда баён этилиши зарур;
- бобларнинг ишчи номлари кейинчалик тахрир килиш жараёнида янада аникланиши мумкин.
Тамомила ифода килинган бобларнинг ишчи номлари курс иши режасининг моддаларига айланади.
Курс иши режаси тузилганданг сўнг раҳбар муайян вазифаларни бажариш муддатини ва назорат шаклини белгилайди.


Адабиёт ва манбалар матини устида ишлаш
Ушбу боскичда курс иши учун материал йиғилади. Материал йиғиш жараёни адабиёт ва манбалардан кўчирмалар (цитата, кўчириб олинган парчалар) ёзиш шаклда амалга оширилади:
- кўчирма алохида вароққа ёзилади, ҳар бир вароққа бита кўчирма ёзилади;
- вароқнинг юқори чап томонида кўчирма қайси адабиётдан олингалиги кўрсатилади;
- варокнинг юкори онг томонида кучирма ишнинг кайси бобига, параграфига мулжалланганлиги курсатилади;
- кучирмалар куштирноклар ичида тулаконли тарзда ёзилиши максадка мувоффикдир, сунг мазкур цитатанинг асосий фикри, таянч сузлари алохида курсатилади.
Ҳамма кўчирмалар қилингандан сўнг уларни иш режаси бўйича гуруҳларга (дасталарга) ажратиш лозим.
Курс иши матни килинган кўчирмалар асосида ёзилади:
- биринчи бобга тегишли кучирмаларни куриб чиккандан сунг бобнинг ишчи режаси тузлади;
- мазкур режага мувоффик кучирмалар матн ёзилишида кулланилидиган кетма-кетлик билан жойлаштирилади;
- боб матини ёзилишида кўчирмадан олинган хар бир фикр манбаларга таянишлиги тасдикланиши лозим (кучирма варогида юкори чап томонида ёзилган адабиётноми сахифа остига кучириб ёзилади).
Курс ишининг ҳар бир бўлими матни шу тарзда ёзилади.
Матн ёзилишида манбадаги фикрни ўз сўзлар билан баён этиш афзалрокдир (шу билан бирга манба кўрсатилиши зарур), цитата сифатида эса манбадаги энг яккол «жойлар» килиб олинади. Бундай цитаталар бир томондан мисол тарикада хизмат килади, иккинчи томондан - курс ишига давр ҳиссини (колоритини) олиб киради.
Тайёр булган ишнинг коралама вариантидаги камчиликлар илмий рахбар томонидан белгиланади ва матнга тузатишлар киритилиб, курс иши тамомила кучирилади.



Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling