Урганч давлат университети «ахборот технологиялари»
Download 117.5 Kb.
|
КУРС ИШИНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА С ЖАФАРОВ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс ишининг аннотацияси
- Аннотациянинг ҳажми – 2 бетгача
Илмий рахбарнинг тақризиИлмий раҳбар курс ишини кўриб чиқиш ва тегишли тузатишдан сўнг унга тақриз ёзади. Тақризда талаба амалга оширган ишлари тавсифланади ва уларнинг сифати боҳоланади, мавзунинг долзарблиги ва ишнинг янгилиги, мавзу ёритилишининг чуқурлиги, мувофиқ тадқиқот адабиётини билиш даражаси ва ундан фойдалана олиш қўникма ҳақида маълумотлар аксланади. Курс ишининг камчиликлари айтиб ўтилади ва нуқсонларни бартараф қилиш тавсиялар берилади. Тақриз «Курс иши «…» баҳога лойиқ ва ҳимояга қўйилиши мумкин». Илмий раҳбарнинг ижобий тақризи курс ишини ҳимояга қўйиш руҳсат беради. Курс ишининг аннотациясиАннотацияни талабанинг ўзи ёзади. Аннотация матни танланган мавзунинг илмий асоси бўлиб, курс ишининг асосий ғоялари, мақсад ва натижаларининг қисқача баёнидир.Аннотациянинг ҳажми – 2 бетгачаКурс ишининг ҳимоя этиш тартибиКурс ишининг ҳимоя килиниши куни бир ойдан олдин белгиланиб, талабалар хабардор қилинади. Курс ишининг ҳимояси очиқ ҳолда кафедра йиғилишида илмий раҳбар ва рецензент иштирокида ўтказилади. Илмий раҳбар ёки рецензент йўқлигида уларнинг тақризи ўқиб берилади ва унга асосланиб курс иши ҳақида қарор қабул қилинади. Ҳимоя талабанинг кириш сўзи, яъни курс иши аннотацияси ўқилиши билан (10 дақиқагача) очилади. Кириш сўзида ишнинг тузилиши ҳақида гапирилади, мавзунинг танланиши ва долзарблиги илмий асослаб берилади. Иш мазмуни хақида қисқа обзор қилиб бериш, хулосаларни аниқ ифодалаб бериш, олинган натижаларнинг янгилиги ва илмий аҳамиятини кўрсатиб бериш лозим. Талабанинг кириш сўзидан сўнг саволлар берилиши мумкин. Талаба берилган саволларга дарҳол жавоб бериши зарур. Cўнг рецензент, илмий рахбар ва бошқалар сўзга чиқади. Сўзга чиқувчиларнинг хулосалари асосида курс ишининг баҳоси (“аъло”, “яҳши”, “қониқарли” “қониқарсиз”) хақида қарор қабул қилинади. Химоядан сўнг курс ишилар кафедра архивида сақланади. Курс иши ўз вақтида топширилмаган ёки талаба ҳимояга келмаган ҳолда ушбу талаба имтихонларга қўйилмайди. Download 117.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling