5-боб. Товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда бюдни тўлдириш


Download 479.21 Kb.
bet1/13
Sana02.06.2024
Hajmi479.21 Kb.
#1839990
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

5-боб. Товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда БЮДни тўлдириш
23. Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда товарлар божхона органларига мазкур Йўриқноманинг 24 ва 25-бандларига мувофиқ тўлдирилган БЮДни тақдим этиш орқали декларацияланади.
24. Декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, «С».
25. Декларацияловчи шахс томонидан графаларнинг тўлдирилиши:
1) 1-графа. «Декларация тури».
Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ИМ».
Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.
Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди.
2) 2-графа. «Экспортчи/юкни жўнатувчи».
Графада транспорт ҳужжатларида товарларни жўнатувчи сифатида кўрсатилган шахс тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.
Графада қуйидагилар кўрсатилади:
юкни жўнатувчи жисмоний шахс бўлса — жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш манзили (Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ мамлакатнинг қисқа номи ва манзили);
юкни жўнатувчи юридик шахс бўлса — унинг қисқача номи ва жойлашган ери (Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ мамлакатнинг қисқа номи ва манзили).
Масалан:
«Алибаев Нуридин Камалович
Қозоғистон, Алмати ш., Суюнбай шоҳ кўчаси, 450-уй»
ёки «Ros-Torg» МЧЖ
Россия, Иваново ш., Смирнов кўч., 62-уй».
Агар юкни жўнатувчи товарни бошқа шахснинг топшириғига кўра жўнатаётган бўлса ёки шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда графада аввал юкни жўнатувчининг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), сўнгра товарни жўнатиш тўғрисида топшириқ берган шахснинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили) кўрсатилади.
Масалан:
«Ros-Torg» МЧЖ
Россия, Химки шаҳ., Карлов кўч., 362-уй
«Faraon» МЧЖ топшириғига асосан
Россия, Москва шаҳ., Большая полянка кўч., 563».
Электрон БЮДда жўнатувчи, товарни жўнатиш тўғрисида топшириқ берган шахс (БЮДнинг 9-графасида кўрсатилган шахс билан ташқи савдо контрактини (шартномасини, келишувини) тузган шахс) ва товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган бошқа шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ҳар бири алоҳида ажратилган майдончада кўрсатилади.
Товарлар соддалаштирилган йўлак бўйича халқаро битимлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда декларантнинг хоҳишига кўра графанинг пастки қисмида «№» белгисидан сўнг юкни жўнатувчининг СТИРи кўрсатилади.
Товарларни қоғоз шаклда декларациялашда қўшимча варақларда графа тўлдирилмайди;

Download 479.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling