5-боб. Товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда бюдни тўлдириш


) 9-графа. «Молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахс»


Download 479.21 Kb.
bet3/13
Sana02.06.2024
Hajmi479.21 Kb.
#1839990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
7) 9-графа. «Молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахс».
Графада ташқи савдо контракти (шартномаси, келишувини) тузган ва ушбу контракт (шартнома, келишув) бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган юридик шахснинг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили ҳамда телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Графанинг юқори қисмида «№» белгисидан сўнг, агар шахслар:
жисмоний шахс — резидентлар бўлса — «00000001» коди;
жисмоний шахс — норезидентлар бўлса — «00000002» коди;
устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилот бўлса — «00000003» коди;
хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари бўлса «99999999» коди;
халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотларининг иқтисодий, техник ҳамкорлик, гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатхоналари, доимий муассасалар бўлса «88888888» коди кўрсатилади;
мазкур кичик банднинг тўртинчи — саккизинчи хатбошиларида кўрсатилмаган шахслар бўлса, маълумот кўрсатилмайди.
Графанинг пастки қисмида «№» белгисидан сўнг молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахснинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи), сўнгра «/» белгисидан кейин унинг юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ кўрсатилади. СТИР ёки ЖШШИРга эга бўлмаган шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда «999999999» коди кўрсатилади.
Товарлар беғараз (тўловсиз) асосдаги битимлар бўйича олиб ўтилганда графа тўлдирилмайди;
8) 11-графа. «Савдо қилинаётган мамлакат».
Графанинг чап бўлмасида савдо қилинаётган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ рақамли коди кўрсатилади.
БЮДнинг 9-графасида кўрсатилган шахс билан ташқи савдо контрактини (шартномасини, келишувини) тузган шахс рўйхатга олинган ёки доимий яшайдиган, мазкур контрактга (шартномага, келишувга) мувофиқ товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ёки унинг ижроси юзасидан товарларнинг божхона режими ўзгартирилаётган мамлакат савдо қилинаётган мамлакат ҳисобланади.
Товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ёки уларнинг божхона режимининг ўзгариши ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ижроси бўйича амалга оширилмаётган бўлса, Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ мамлакатнинг рақамли коди товарнинг кузатув ҳужжатлари асосида кўрсатилади;
Мамлакат ёки ҳудуд Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) билан тасдиқланган Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатига киритилган бўлса, графанинг ўнг бўлмасида «1» коди кўрсатилади. Агар мамлакат ёки ҳудуд мазкур хатбошида назарда тутилган Рўйхатга киритилган бўлмаса, графанинг ўнг бўлмасида «2» коди кўрсатилади.

Download 479.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling