5-боб. Товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда бюдни тўлдириш


Download 479.21 Kb.
bet2/13
Sana02.06.2024
Hajmi479.21 Kb.
#1839990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
3) 3-графа. «Қўшимча варақлар».
Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БЮД варақларининг умумий сони (асосий ва қўшимча варақлари йиғиндиси) кўрсатилади.
Масалан, агар БЮД иккита қўшимча варақларга эга бўлса БЮДнинг асосий варағида «1/3»; биринчи қўшимча варағида «2/3»; иккинчи қўшимча варағида «3/3» кўрсатилади. Агар БЮД қўшимча варақларга эга бўлмаса «1/1» кўрсатилади.
Товарлар электрон шаклда декларацияланганда графада, электрон БЮД қоғозга чоп этилгандаги каби варақнинг тартиб рақами ва БЮД варақларининг умумий сони мазкур кичик бандда белгиланган тартибда кўрсатилади;
4) 5-графа. «Товарлар номларининг умумий сони».
Графада БЮДнинг 31-графаларида кўрсатилган товарлар номларининг умумий сони ёзилади. Бу сон БЮДнинг тўлдирилган 31-графалари сонига мувофиқ бўлиши лозим;
5) 7-графа. «БЮДнинг рўйхат рақами».
Графада Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ БЮД тақдим этиладиган божхона постининг бешта рақамли коди кўрсатилади;
6) 8-графа. «Импортчи/юкни қабул қилувчи».
Графада товарларни қабул қилувчиси ва импортчиси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади;
Агар товарларни импортчиси ҳам, қабул қилувчиси ҳам бир шахс бўлса:
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий яшаш манзили ҳамда телефон рақами ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Масалан:
«Кабиров Абдукарим Солиевич
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳ., Шердор кўч., 6-уй, 8-хонадон, телефон: 8-366-999-99-99
юридик шахс учун — унинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ҳамда электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади.
Масалан:
«Trans group» МЧЖ
Тошкент шаҳ., Юнусобод тумани, Уч терак кўч., 3-уй, 19-хонадон, телефон: +99871-999-99-99, электрон почта: pochta@pochta.uz».
Агар импортчи ва юкни қабул қилувчи номидан юридик шахснинг таркибий тузилмаси қатнашаётган бўлса, таркибий тузилманинг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса), шунингдек юридик шахс тўғрисида юқорида қайд этилган маълумотлар кўрсатилади.
Масалан:
«Vodiy-Farg’ona» МЧЖ
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳ., Саноат кўч., 2-уй, телефон: 8-373-999-99-99, электрон почта: pochta@pochta.uz
«Vodiy» МЧЖнинг филиали
Андижон вилояти, Андижон шаҳ., Бобур кўчаси, 597-уй, телефон: 8-374-999-99-99, электрон почта: pochta@pochta.uz».
Агар импортчи ва юкни қабул қилувчи турли шахслар бўлса, хусусан қабул қилувчи товарни импортчининг топшириғига асосан қабул қилиб олаётган ёхуд шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда графада аввал қабул қилувчининг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили) ва телефон рақами, сўнгра импортчининг (товарни қабул қилиб олиш тўғрисида топшириқ берган шахснинг) қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили) кўрсатилади.
Масалан:
«Холис» МЧЖ
Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Ўқитувчилар кўч., 17-уй, телефон: +998ХХ-ХХХ-ХХ-ХХ
«Таъминот» АЖ топшириғига асосан, Тошкент шаҳ., Шайхонтоҳур тумани, А. Ходжаев кўч., 310-уй.
БЮДнинг 9-графасида импортчи тўғрисида маълумот кўрсатиладиган бўлса, мазкур графада қабул қилувчидан кейин импортчи хақидаги маълумотлар кўрсатилиши талаб этилмайди.
Графанинг юқори ўнг бурчагида «№» белгисидан сўнг агар юкни қабул қилувчилар:
жисмоний шахс — резидентлар бўлса — «00000001» коди;
жисмоний шахс — норезидентлар бўлса — «00000002» коди;
устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилот бўлса — «00000003» коди;
хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари бўлса «99999999» коди;
халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотларининг иқтисодий, техник ҳамкорлик, гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатхоналари, доимий муассасалар бўлса «88888888» коди кўрсатилади;
мазкур кичик банднинг йигирма тўртинчи — йигирма саккизинчи хатбошиларида кўрсатилмаган шахслар бўлса, маълумот кўрсатилмайди.
Графанинг пастки қисмида «№» белгисидан сўнг юкни қабул қилувчининг СТИРи, юкни қабул қилувчи номидан унинг таркибий тузилмаси иштирок этаётган ҳолатларда таркибий тузилманинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи), сўнгра «/» белгисидан кейин юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ кўрсатилади. СТИР ёки ЖШШИРга эга бўлмаган шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда «999999999» коди кўрсатилади.
Товарларни қоғоз шаклда декларациялашда қўшимча варақларда графа тўлдирилмайди;

Download 479.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling