5-боб. Товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда бюдни тўлдириш


Download 479.21 Kb.
bet5/13
Sana02.06.2024
Hajmi479.21 Kb.
#1839990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
15) 19-графа. «Контейнер».
Графада қуйидагилар кўрсатилади:
«0» — агар товарлар контейнерда олиб ўтилмаётган бўлса;
«1» — агар товарлар контейнерда олиб ўтилаётган ёки товар сифатида контейнер расмийлаштирилаётган бўлса;
16) 20-графа. «Етказиб бериш шартлари».
Графада ташқи савдо битими асосида товарларни етказиб бериш шартлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Товарлар беғараз асосда олиб ўтилаётганда товарларни етказиб бериш шартлари товарнинг кузатув ҳужжатлари асосида кўрсатилади.
Графанинг биринчи бўлмасида Етказиб бериш шартлари таснифлагичига мувофиқ етказиб бериш шартининг рақамли коди кўрсатилади.
Графанинг иккинчи бўлмасида Етказиб бериш шартлари таснифлагичига мувофиқ географик пункт кўрсатилган ҳолда етказиб бериш шартининг ҳарфли коди қайд этилади.
Графанинг учинчи бўлмасида ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларига мувофиқ БЮД асосида импорт қилинаётган товарлар учун қўлланиладиган ҳисоб-китоблар шаклининг икки рақамли коди, сўнгра «/» белгисидан кейин товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли коди кўрсатилади (электрон БЮДда ҳар бир код алоҳида ажратилган майдонда кўрсатилади).
Импорт қилинаётган товарлар учун ҳисоб-китоблар шаклининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:
«10» — олдиндан тўлов;
«20» —аккредитив;
«30» — банк кафолати;
«40» — инкассо;
«50» — импорт факти бўйича;
«60» — консигнация бўйича;
«70» — бартер операцияси;
«80» —беғараз (тўловсиз) асосда етказиб бериш.
Ҳисоб-китобларнинг аралаш шакллари қўлланган ҳолларда графада мутлақ ифодада устунликка эга бўлган ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади.
Товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:
«01» — товар тўғридан-тўғри шартнома (битим, келишув) тузувчи шахс томонидан жўнатилаётган бўлса;
«02» — товар тўғридан-тўғри шартнома (битим, келишув) тузувчи шахс томонидан жўнатилмаётган ҳолларда;
17) 21-графа. «Чегарадаги транспорт воситаси».
Графада товарлар амалда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Графанинг чап бўлмасида транспорт воситалари сони ёзилади, сўнгра битта бўш жой қолдирилиб, Транспорт турлари таснифлагичига мувофиқ транспорт воситасининг қисқача номи, сўнгра икки нуқтадан кейин орасига «;» ажратиш белгиси қўйилган ҳолда товарлар божхона ҳудудига олиб кирилган транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади (денгиз ёки дарё кемаси номи, ҳаво кемасининг рейс рақами, темир йўл вагони рақами, йўл транспорт воситаси рўйхат рақами ва шу каби маълумотлар).
Масалан:
4 АВТО: A987SA; S654DA; B587NM; K967LV.
Агар товарлар автотранспорт воситалари состави билан ташилаётган бўлса, транспорт воситаси рўйхат рақамидан сўнг «/» ажратиш белгиси қўйилган ҳолда прицеплар, ярим прицеплар ва ҳ.к. рақамлари кўрсатилади.
Масалан:
2 АВТО: A987SA/K118DS; S654DA/P312LK.
Графанинг ўнг бўлмасида транспорт воситаси тегишли бўлган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ рақамли коди кўрсатилади.
Агар ташишда автотранспорт воситалари составидан фойдаланилган бўлса, ушбу транспорт воситаларини (прицепларни, ярим прицепларни ва ҳ.к.) ҳаракатга келтирувчи автотранспорт воситаси рўйхатга олинган мамлакатнинг рақамли коди кўрсатилади.
Агар транспорт воситалари бир нечта давлатларга тегишли бўлса, графанинг чап бўлмасида транспорт воситалари сони, сўнгра бўш жой (пробел) ташланиб, «БЮД орқа томонига қаранг» ҳаволаси ёзилади (қоғоз шаклдаги БЮДда), графанинг ўнг бўлмасида «999» коди қўйилади. Қоғоз шаклдаги БЮДнинг орқа томонида Транспорт турлари таснифлагичига мувофиқ транспорт воситасининг қисқача номи, сўнгра икки нуқтадан кейин транспорт воситалари рақами ва чизиқчадан сўнг, транспорт воситаси тегишли бўлган мамлакатнинг рақамли коди кўрсатилади.
Электрон БЮДда бундай ҳавола қилинмайди ва барча маълумотлар электрон БЮДнинг бевосита ўзида кўрсатилади.
Товарлар электр узатиш линиялари ёки қувур транспорти орқали олиб ўтилганда графада Транспорт турлари таснифлагичига мувофиқ транспорт воситасининг қисқача номи кўрсатилади: «ТРУБОПРОВОД», «ЛЭП».
Товарлар илгари Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилмаган бўлса графа тўлдирилмайди;

Download 479.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling