Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Download 1.44 Mb.
bet48/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Соф, тез бажариладиган машклар эвазига тезкорликни ривожлан тириш жуда кийин булиб, куч талаб киладиган машклар оркалигина мус кул кузгалиши тезлигининг ошиши амалиётда исботланган. Куч имконият ларини ошириш вазифаси эса жуда содда хал килинади. Кучни ривожлан тириш тез харакатлар шароитида утиши лозим. Бунинг учун д и н а м и к з у р и к и ш у с л у б и дан фойдаланадилар: максимал куч билан зурикиш харакатни тула амплитудада, энг юкори тезликда,шугулланувчи учун меъ ёридан оз вазминликда юк билан юзага келтирилади. Циклик харакатлар х а р а к а т ч а с т о т а с и н и ифодалайди. Кулларни максимал харакати частотаси оёкларникидан юкори; ёки оёк кул бугинларининг харакати частотаси тананинг бошка аъзолари ва бошка булакларидан юкори дара жада булиши мумкин.
Харакат частотасини улчаш коида сифатида вактнинг киска интер вали оркали олиб борилади. Спринт югурувчининг 100 метрга югуриш даги харакат частотаси бир секундда бажарадиган кадамлари сонини санаш оркали аникланади.
Харакат частотаси ва шу билан бирга, циклли харакатлар тезлигини ривожлантириш максимал тезликда бажариладиган машкларни бажариш оркали амалга оширилади. В.П. Филиннинг(1970) исбот лашича, спорт тренировкасининг бошларида тор йуналишдаги машклар билан тезликни ривожлантириш салбий окибатларга олиб келар экан. Бу метод билан натижа спринтда 1-1,5 секундгина яхшиланади холос. Бошланишдан умум жисмоний тайёргарликни ошириб тор йуналишдаги тезлик сифатларини ривожлантириш ижобий натижа беради. Юкоридаги коидага риоя килиш билан чекланиб колинса, тор йунлишдаги тезлик учун берилган машклар тезлик тусиги нинг пайдо булишига олиб келади(скоростной баръер). Ана шу тезликка организмда рефлекс вужудга келади, бу эса т е з л и к н и н г с т а б и л л а ш у в и демакдир.
Харакат частотаси ва харакат тезлигини ривожлантириш учун так рорлаш, такрорий - ошириб бориш ва узгарувчан машк килиш методлари дан фойдаланилади. Бундай методларни куллашда югуриш масофаси шун дай танланадики, унинг охирида ва югурувчииинг такрорий уринишла рида хам тезкорлик пасаймаслиги керак..
Максимал интенсивликда бажариладиган иш а н а э р о б шароитда утади, шунинг учун дам олиш интервали уринишлар орасида кислородга мухтожликни кондира оладиган даражада белгиланиши (урнатилиши) лозим. Уларнинг оралигини енгил югуриш, осойишта юриш ва бошкалар билан тулдириш лозим. Эмоционаллик ва кузгалишнинг юкори даражаси тезкорлик имкониятларини намоён булиши учун шароит яратади. Бунда уйин ва мусобака методлари(бу методлардан жисмоний тарбия методлари мавзусида танишамиз) максадга мувофикдир.
Агарда тезкорлик иши чарчаш кузга ташлана бошлаганда бажарил са, максимал тезкорлик эмас, т е з к о р л и к ч и д а м л и л и г и ривож ланади.
Шугулланувчининг ёши ва уларнинг индивидуал хусусиятлари тез ликни ривожлантириш имкониятларини чегаралайди. Кизларда кулай ёш 11-12, угил болаларда эса12-13 ёш хисобланади. Машкларни стандарт ра вишда такрорлайвериш ёшликданок “тезликнинг тусигини” вужудга кел тиради. Кичик мактаб ёшидагиларда харакатли уйинлар, урта ва катта мактаб ёшида спорт уйинлари, тезкорлик билан бажарадиган стандарт югуришлардан фойдалирокдир.
Харакат реакциясининг тезлиги деганда, индивиднинг кандайдир тан ланган сигналга, буйрукка, овозга жавобан тезкорлигини тушунилади.
Харакат реакцияси икки турга ажратилади: С о д д а(оддий) реакция - бу кутилган сигналга олдиндан белгиланган харакатлар оркали берилган жавоб саналади.
М у р а к к а б реакция - танлай олиш реакциясидир. Олдиндан белгиланган харакатни бажариш учун бир неча сигнал ичидан шартланга ни танлаб олинади ёки бир сигналга олдиндан белгиланган бир неча хара катдан шартланганинигина бажариш тушунилади.
Харакатланаётган объектга нисбатан реакция купинча уйинларда, асо сан спорт уйинларида, спорт якка курашида(масалан, уйинчининг ракиби томонидан ёки шериги томонидан узатилган тупни кабул килиб олиш учун чикиши) спорт якка курашида учрайди. Мураккаб харакат реакцияси давом этиш вакти соддасидан-оддий реакциядан бирмунча узун рок булади.
Содда реакция “к у ч и ш”(утиш) хусусиятига эга: агарда индивид (шахс) бирон-бир холатда сигналга тез реакция килса, бошкаларига хам худди шунга ухшаган шароитда тез реакция килиши мумкин. Кийин реак циялар хусусийлиги билан ажралиб туради. Агарда одам навбати билан икки сигналга яхши реакция килса, учта ва ундан ортик сигналларга хам шундай тез реакция килади, дейишимиз нотугри булади.
Харакат тезлиги реакциясини секундлар ва миллисекундлар билан улчанади. Тезликни ривожлантириш учун восита килиб, одатда, махсус машклар танланмайди. Оддий харакат реакцияси тезлик талаб киладиган турли харакатларни бажариш давомида ривожланаверади. Бунда харакат реакциясини “кучиш”и (тезликнинг кучиши) кузатил майди, яъни тезлик реациясини ривожлантириш билан харакат тезлигини ривожлантириш кийин. Харакат реакциясини ривожлан тиришда турли-туман харакатли, спорт уйинларини восита сифатида киммати юкори, аммо баскетбол уларнинг ичида етакчи воситадир.
А с о с и й м е т о д - пайдо булган, буладиган сигналларга имкони бори ча тез реакция кила олиш. А н а л и т и к ё н д о ш и ш м е т о д и, яъни ен гиллаштирилган шароитда ва тезликда харакатларни алохида ажратиб олиб тезликни ривожлантириш хам яхши натижалар беради. С е н с а м о т о р м е т о д и д а н хам фойдаланилади(С.П. Геллерш тейн 1958). Унда интервал вактини фарклай олиш кобилиятини ошириш учун сигналлар га реакция килиш тезлигини ошириш машк килинади.
Мактабдаги жисмоний маданият дарсларида реакция килиш вакти ни олдиндан шартлашилган турли-туман сигналларга реакция килишни талаб килувчи (масалан, тухталишлар билан бажариладиган эркин югуришлар ёки укитувчи сигнали, буйруги билан югуриш йуналишини узгартириш) машкларни ёрдамида ривожлантирилади. Спорт уйинлари реакция кила олиш ва уни тарбиялайдиган энг яхши воситадир.

Таянч тушунчалар: Жисмоний сифатлар,куч (нисбий, абсолют, портловчи, дифференциал) чарчашлар, машкни абсолют интенсивлиги, машкни давомийлиги, дам олиш характери, якка харакат тезкорлиги, эгилувчанликни фаол ва сустлиги, эгилувчанликни ривожлантириш, чидамлиликни ривожлантириш, кучни тарбиялаш, чакконлиликни ривожлантириш.




Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling