Урганч давлат университети “туризм ва иқтисодиёт” факультети
Ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг умумий тушунчалари ва объектлари
Download 1.67 Mb.
|
Учебная литература
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий башоратлаш
1.Ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг умумий тушунчалари ва объектлари
Башорат - бу эҳтимол йўналишлар, объектлар ва ҳодисаларнинг ривожланиши натижалари. Прогнозлаш - бу объектни ривожлантириш истиқболини белгилаб берадиган махсус илмий тадқиқотлардир. Прогнозлаш нима бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради; режалаштириш - бўлиши шарт деган маънони билдиради. Башоратлаш соҳалари жуда кенг: географик, геологик, экологик, иқтисодий, социал, ташқи-сиёсий, юридик ва ҳ.к. Иқтисодий башоратлаш - бу иқтисодий қонунларга илмий ёндошган ҳолда иқтисодий тизимларни прогнозларини тузиш жараёнидир. Иқтисодий тизимни бошқариш схемасини қуйидагича ифодалаш мумкин: Аввало иқтисодий тизимни ривожланишини мақсади аниқланади. Қуйидаги мақсадга келажакда бўлиши мумкин ҳолатлари ўрганилиб прогноз қилинади. Энг самарали танланган ривожланиш вариантлари, комплекс дастурларни тузилишига информацион база сифатида қўлланиб, прогноз қилинган ҳолатга тизим эришиш учун, қандай тадбирлар амалга оширилиши кераклигини дастур кўринишида тузиб олинади. Башоратлаш аввало, режаларнинг илмий асосланганлигини ошириш учун тараққиёт мақсадларидан бирига эришишга қаратилган конкрет режа ёки комплекс дастурни текшириш асоси тарзида қаралади. Ишнинг бу босқичи режа ечимларининг, шунингдек иқтисодий тадбирлар тизимини ўтказиш муддатларининг изчиллигини танлаш ва асослаш имконини беради. Башоратлаш жараёни объектни таҳлилидан бошланади. Бу таҳлил объектни танлаш, прогнозлаш мақсадида, объектга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, унинг таркиби, бошқариш усулларни ўрганишдан иборат. Иқтисодий тизим жуда катта ва мураккаб бўлгани учун уни ўрганишда тизимли таҳлил усули қўлланади. Бу усулни асосий принциплари қуйидагича: 1. Мураккаб тизим жуда кўп элементлардан иборат. Бу элементлар бир-бири билан боғланган бўлиб, мураккаб структурани ташкил этади. 2. Мураккаб тизим яхлитлик хусусиятига эга. Бундай тизимлар ҳар доим мақсадга интилган бўлади, самарали ҳолатга эришишга ҳаракат қилади. 3. Тизим кириш ва чиқиш йўллари орқали ташқи муҳит билан боғланган. Хt Yt Фараз қилайлик тизим ҳолатини аниқлайдиган 3 вектор маълум бўлсин. Xt = (X1, X2,..., Xm)t St = (S1, S2,…, Sk)t Yt = (Y1, Y2,..., Yn)t Тизимни чиқиш ҳолати кириш параметрлари ва тизимни ички ҳолати билан қуйидагича боғланган: Yt = f (Xt, St) Бу ёндошув эконометрик моделлаштиришда қўлланилади. 4. Ҳар бир мураккаб тизимни элементларга бўлиш мумкин. Масалан: Халқ хўжаликни элементлари бу тармоқлар, корхоналар элементлари - бўлимлар ва ҳ.к. Тизимни элементлари иерархия принципларига бўйсунади. 5. Мураккаб ва катта тизимларни тўлиқ тасвирлаш, изоҳлаш жуда қийин, шунинг учун уларни бошқаришда, пронозлашда маълум бир эҳтимоллик назарда тутилади. Ишлаб чиқариш функциялар бўйича прогнозлаш учун кетма-кет бир нечта босқичлардан ўтиш лозим: 1. Берилган маълумотлар асосида корреляцион таҳлил ўтказилади: а) хусусий корреляция коэффициентлар матрицаси ҳисобланади; б) жуфт корреляция коэффициентлари матрицаси ҳисобланади. 2. Корреляцион таҳлил натижасида танланган омиллар асосида регрессия тенгламаси қурилади; 3. Қурилган тенглама қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: а) Фишер мезони; б) Стьюдент мезони; в) Дарбин-Уотсон мезони; г) Кўплик корреляция коэффициенти; д) Детерминация коэффициенти; е) аппроксимация хатолиги. 4. Қурилган тенглама мезонларга мос келса, кейин асосий кўрсаткич тенглама асосида прогноз даври ҳисобланади. 5. Ишлаб чиқариш функциясини асосий хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади: а) ўртача унумдорлик омиллари; б) чегаравий унумдорлик омиллари; в) ресурслар бўйича эластиклик коэффициентлари; г) ресурсларга талаб; д) ресурсларни алмаштириш чегаралари. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling